«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 02:25
ЎЗO‘Z

ДХХ Андижонда психофаол дори воситалари муомаласига чек қўйди

26 дек, 16:55 2 830 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХХ Андижонда психофаол дори воситалари муомаласига чек қўйди Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бошқармаси ходимларининг вилоят божхона бошқармаси ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказган тезкор тадбири давомида “Фарғона-Андижон” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган “Спарк” русумли автомашина Олтинкўл тумани ҳудудида тўхтатилди.

Андижон шаҳрида туғилган 36 ёшли аёл “Ю.О.” бошқарувидаги автомобил кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 2800 дона “Лирика” ва 1400 дона “Регапен” психофаол дори воситалари борлиги аниқланди ҳамда ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.
Аниқланишича, Қўқон шаҳридан олиб келинаётган ушбу дори воситалари Андижон шаҳрида сотилиши режалаштирилган.

Шунингдек, терговолди суриштирув ишлари жараёнида “Ю.О.”нинг Андижон шаҳридаги яшаш манзилидан сотиш мақсадида сақлаб келинаётган 616 дона «Лирика» дори воситаси ҳам ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 30
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 31
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 148
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 42
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 50
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 30
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 31
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 35
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 79
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Бўлимлар