«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 19:00
ЎЗO‘Z

Парламент сайлови натижалари эълон қилинди

23 дек, 15:08 5 132 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Парламент сайлови натижалари эълон қилинди Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 150 сайлов округининг 128тасида депутатлар сайланди.
22 декабрь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ўтказилган сайловларнинг дастлабки натижалари эълон қилинди. Унга кўра, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси парламентда кўпчилик ўринни қўлга киритди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов 23 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтган брифингда маълум қилишича, парламент сайлови ўтказилган 150та сайлов округидан 128тасидан депутатлар сайланган:

- Ўзбекистон Либерал демократик партияси – 43 нафар;
- «Миллий тикланиш» демократик партияси – 35 нафар;
- «Адолат» социал-демократик партияси – 21 нафар;
- Халқ демократик партияси – 18 нафар;
- Экологик партия – 11 нафар.

Сайлов кодексига кўра, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини, яъни 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод депутат этиб сайланган, деб ҳисобланади.

Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 22 округларда номзодларнинг биронтаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмаганлиги сабабли мазкур округлардан депутат сайланмади. Бу округларда икки ҳафтадан кейин такрорий овоз бериш ўтказилади.

МСК раисининг аниқлик киритишича, хориждаги сайловчиларни ҳам ҳисобга олганда умумий давомат 67,8 фоизни (13 963 627 нафар сайловчи) ташкил этган.

150 минг сайловчи муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан фойдаланган. Қирққа яқин мамлакатда ташкил этилган эллик бешта сайлов участкасида 112 минг 411 сайловчи овоз берган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 47
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 237
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 181
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 100
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 103
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 193
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 52
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 50
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 82
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 241
  • Бўлимлар