«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 00:28
ЎЗO‘Z

Юлдуз Усмонова «Гулисан» қўшиғи атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

16 дек, 14:44 5 260 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юлдуз Усмонова «Гулисан» қўшиғи атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Дарё» интернет-нашри учун интервью берди.
Cуҳбат давомида у Гулнора Каримова ҳақида куйлаган «Гулисан» қўшиғи буюртма бўлгани, ўша вақтларда бошидан нималар ўтгани ҳақида гапириб берди.

Юлдуз Усмонова:
«Гулисан» қўшиғини буюртма қилинган қўшиқ деганман. Майли, мени ёлғончига чиқаринглар, лекин, менинг мусиқачиларим ҳали ўлгани йўқ, ўшандан кейин Америкага кетиб қолганлари бор. Бу ерда ишлаётганлари бор, бемалол сўраб кўришингиз мумкин. Зокир акани «Афғон» студиясида ёзганмиз. Қандай бўлганини ана ўшалардан сўрасангиз айтишади. Буюртма қилинган қўшиқ эди. Ижро этиш мажбуриятимиз бор эди.

Мен ўша пайтда бир нарса дейишим мумкин эдими, бу ерда қизим, невараларим бор эди. Нима ҳам дея олардим. Кейин юртдан чиқариб юборишган, ҳамма нарсамни ташлаб кетдим. Ким туриб бера олди? Валломати ҳам ўша пайтларда индамай ўтирди-ку. Нега фақат мени гапираверишади? Ўша пайтда каллам кетишини пойлашганмиди? Нима қилишим керак эди?!

… Ўлмай қолганимга Худога шукр. Мен нималарни яшаб ўтмадим. Ҳаммага гапириш осон. Осон тутганни бошига солсин, бошига солсинда кўрсин. Гулнорадан аламим йўқ, унинг мард тарафлари ҳам бор эди. Ўзи еса ҳам бировга едирмас эди, ўзи чақса ҳам бировга чақдирмас эди. Шу одатлари бор эди, қўлдан келганича. Лекин, давлат бюджетини ўмариб қўйишди-да... Мен у ҳақда гапирган бўлсам, билганимни гапирдим. Уни ҳақорот қилганим йўқ. Халқни пулини қайтариб бер, бола-чақанг билан бемалол яша.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 36
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 47
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 0
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 46
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 20
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 63
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 54
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 90
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 266
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 21
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 155
  • Бўлимлар