«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 08:31
ЎЗO‘Z

Кадастр тизимида янгилик!

13 дек, 21:12 8 841 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кадастр тизимида янгилик! Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси Матбуот хизматининг "Даракчи"га хабар беришича, "“Кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори имзоланди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги 987-сон қарори).

Унга кўра, Давергеодезкадастр қўмитасининг пластик шаклда тайёрланадиган кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини 2020 йил 1 мартдан бошлаб Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида ва 2020-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда босқичма-босқич жорий этиш белгиланди.

Мазкур қарор қабул қилиниши амалдаги 7-12 саҳифадан иборат кадастр йиғмажилди ўрнига янги намунадаги кадастр паспортини жорий этишда аҳоли учун мукаммал (QR-код матрик штрихли код) ва қулай ягона ҳужжат воситаси сифатида ҳамда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштиради.

Бунда анъанавий қоғоз кўринишдаги кўчмас мулк объектлар хуқуқини тасдиқловчи кадастр паспортини ўрнига янги замонавий ва қўшимча имкониятлар очиб берувчи (ID пластик ягона идитификацион) картаси жорий этилади.

2020 йил 1 мартдан бошлаб Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган кўчмас мулк объектига бўлган мyлк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий xyқуқлap вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш юзасидан мурожaат қилинганда, ариза берувчига давлат хизматлари марказлари орқали янги намунадаги кадастр паспорти берилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 223
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 123
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 64
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 242
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 62
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 88
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар