«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 08:26
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон адлия вазири ХХР даги ҳамкасби билан учрашди

10 дек, 14:06 2 551 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон адлия вазири  ХХР даги ҳамкасби билан учрашди Адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ХХР адлия вазирининг таклифига биноан шу кунларда Хитойда ташрифда бўлиб турибди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад 9-10 декабрь кунлари Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган юристларнинг “Илмий-техник тараққиёт ва юридик хизматлар” Глобал форумида иштирок этишдир.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов ва ХХР адлия вазири Фу Чжэнхуа ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар ўзаро манфаатли бўлган барча йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда, Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги адлия соҳасидаги муносабатлар, икки мамлакат раҳбарларининг учрашувлари туфайли янгича ривожланиш тус олаётгани қайд этилди. Масалан, 2018—2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси ва ХХР адлия вазирликлари ўртасида юридик хизматлар соҳасида ҳамкорлик кўриш бўйича Амалий ҳаракатлар режаси (“Йўл харитаси”) тасдиқлангани тўғрисида келишув мавжуд.

Шу билан бирга хитойлик сармоядорлар ва ишбилармонларга ҳуқуқий ҳамроҳлик қилиш ҳамда ижтимоий-ҳуқуқий хизмат кўрсатиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида “Бир камар, бир йўл” лойиҳаси доирасида доимий асосда мулоқотлар ўтказиш орқали Ўзбекистонда Хитойнинг юридик компаниясининг филиаллари очилди.

Дўстона ва конструктив мулоқот руҳида бўлиб ўтган учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва ХХР ҳудудларида икки давлат тадбиркорлари ва фуқароларига юридик хизматлар кўрсатиш, юридик кадрлар, суд экспертизаси, адвокатура ва нотариат бўйича кардларни тайёрлаш ҳамда ҳуқуқий ахборотларни тарқатиш бўйича ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг муҳим аҳамиятга эгалигини қайд этдилар. Учрашув якуни бўйича Тошкентда ўтган аввалги учрашувда тасдиқланган ҳаракатлар режасини биргаликда тўла амалга ошириш тўғрисидаги келишувга эришилди.

Маълумот учун: Юристларнинг “Илмий-техник тараққиёт ва юридик хизматлар” Глобал форуми – ХХР даги илк кенг қамровли тадбир бўлиб, у Хитой ва хорижий юридик ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хорижий мамлакатларнинг адлия органлари билан мавжуд бўлган алоқаларни сифат жиҳатдан янги даражага кўтаришда муҳим аҳамиятга эга.

Бутунхитой юристлар ассоциациясининг маълумотларига кўра, Глобал форумда давлат органларидаги юридик департаментларнинг 600 нафардан зиёд юристлари, ходимлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ва экспертлар, жумладан 22 мамлакат адлия вазирлари иштирок этиши кутилмоқда.
Адлия вазирлигининг
жамоатчилик билан алоқалар бўлими




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 47
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 217
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 304
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 78
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 107
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 53
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Бўлимлар