«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 16:41
ЎЗO‘Z

Жўнатмалардаги психотроп дори воситалари манзилига етиб бормади

09 дек, 22:20 4 680 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жўнатмалардаги психотроп дори воситалари манзилига етиб бормади Амалдаги тартибларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни халқаро почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланган. Аммо шунга қарамай почта жўнатмалари орқали таркибида психотроп ва наркотик моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини жўнатиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари таркибида психотроп ва гиёҳвандлик моддалари мавжуд бўлган дори воситалариниг республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликларини фош қилишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хориждан фуқаро К.Г. номига келган почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганида, божхона декларациясида кўрсатилмаган, таркибида психотроп моддаси мавжуд бўлган 50 дона “Paramol Af and Shiul” ва 20 дона “Dexamol Cold” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Шунингдек, фуқаролар Н.Ш., Х.Х. ва С.В. номига келган почта жўнатмасида таркибида психотроп ва гиёҳванд моддалари бўлган 25 дона “Bondormin”, 24 дона “Rokacet plus” ҳамда 30 дона “Tramadex OD 100” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 0
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 24
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 67
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 22
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 86
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 42
  • Сўнгги янгиликлар
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 23
  • Санкт-Петербургда аёлларни ёнғиндан қутқарган қаҳрамон ўзбек ким эди? 27 апр, 14:14 59
  • Шаҳрисабзда туризм бўйича халқаро тадбир ўтказилди 27 апр, 13:50 20
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 67
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 22
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 73
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 70
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 58
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 86
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 80
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 41
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 286
  • Бўлимлар