«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 09:12
ЎЗO‘Z

«Хизмат» эвазига 400 доллар бермоқчи бўлган қоидабузарнинг «ака»си қўлга олинди

09 дек, 18:46 2 820 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Хизмат» эвазига 400 доллар бермоқчи бўлган қоидабузарнинг «ака»си қўлга олинди Фото: ИИВ матбуот хизмати
Ички ишлар вазирлигининг Ўз хавфсизлиги бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича бўлимига вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати батальони 3-отряди ходимларига фуқаро томонидан пора таклиф қилинаётганлиги ҳолати юзасидан тезкор маълумот келиб тушган.

Маълум қилинишича, жорий йил 6 декабрь куни соат 13:00да Нуробод тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган А-378 автомобиль йўлининг 35-километри бўйлаб «Нексия-2» русумли давлат рақам белгисисиз автомашина қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган пайтда ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилади.

Ҳайдовчига тўхтатиш сабаблари тушунтирилиб, ундан тегишли ҳужжатларни тақдим этиш сўралади. Аммо ўзини Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Чувиллоқ қишлоғида яшовчи, 1993 йилда туғилган Ж.Б. деб таништирган ҳайдовчи барча зарур ҳужжатлар уйида қолиб кетганини билдиради. Шу боис маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилади.

Шу куни соат 18:30ларда Пастдарғом туманидаги «Чархин» қўрғонида жойлашган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ 3-отряди маъмурий биносига, мазкур отряд 1-сафарбар гуруҳи инспектори, катта сержант Ф.Муҳаммадиевнинг олдига ўзини ҳайдовчи Ж.Б.нинг акаси Р. деб таништирган фуқаро келади. У укасига тегишли бўлган автомашинани жарима майдончасидан чиқариб бериш ва содир қилган қоидабузарлиги ўрнига енгил турдаги қоидабузарликни маъмурий баённомага киритиб беришни сўраб, бу «хизмат» эвазига 400 АҚШ доллари миқдоридаги пора таклиф қилади. Катта сержант Муҳаммадиев фуқаро Р.га бу ҳаракати қонунга зид эканлигини қанчалик уқтирмасин, у таклифини такроран билдириб, эртага келишини айтиб чиқиб кетади.

Катта сержант Ф.Муҳаммадиев суҳбатни мобиль телефон аппаратига ёзиб олади ва вилоят ИИБ бошлиғи номига тезкор тадбир ўтказишни сўраб, билдирги билан мурожаат қилади.

Ушбу билдирги асосида 7 декабрь куни соат 14:00ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида 1975 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Чувиллоқ қишлоғида яшовчи Р.Ш. вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ 3-отряд масканида катта сержант Ф.Муҳаммадиевга 1750000 сўм ва 200 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 47
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 217
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 304
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 78
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 107
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 53
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Бўлимлар