«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 20:25
ЎЗO‘Z

Олий суд Самарқанд вилояти бош архитектори нима сабабдан судланаётганини маълум қилди

07 дек, 08:30 3 424 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олий суд Самарқанд вилояти бош архитектори нима сабабдан судланаётганини маълум қилди Фото: Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармаси матбуот хизмати
Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов «Дарё»га давлат мулкини талон-торож қилганликда айбланиб, судланаётган Самарқанд вилояти бош архитектори Бобур Элмуродов иши бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида судланувчилар Камолиддин Шукуров, Бобур Элмуродов ва Темур Холиқуловга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бўлиб ўтмоқда.
Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Зарифа Аҳмедова раислигида кўриб чиқилмоқда.

Хусусан, Камолиддин Шукуров бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан жиноий тил бириктирган ҳолда ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан мансабдор шахсларининг ихтиёрида бўлган ва уларга ишониб топширилган 7 миллиард 553 миллион 303 минг 163 сўмлик жуда кўп миқдордаги пул маблағларини талон-торож қилиб юбориб давлат манфаатларига иқтисодий зарар етказишда, такроран ғаразгўйлик ва бошқа манфаатларни кўзлаб расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки била туриб сохта ҳужжатлар тузиш ва такроран тақдим этишда, 2 миллиард 491 миллион 81,2 сўм солиқ базаси ва 217 миллион 549,4 минг сўмлик меҳнатга ҳақ тўлаш фондини яшириш йўли билан жами 190 миллион 906,7 минг сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлашда, 571 миллион 815,5 минг сўмлик пул маблағларини жамиятга хизмат кўрсатувчи банк муассасаларига топширмасдан ҳамда жамиятга кирим қилмасдан савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қиймат бузишда, ғаразгўйлик ёки бошқача паст ниятларда корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг қатъий ҳисобидаги ҳужжатларини нобуд қилиш ва уларни яширишда, давлат органи мансабдор шахслари билан бир гуруҳ бўлиб, ўз мансаб ваколатларидан бир неча шахсларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига 278 миллион 506 минг 284 сўмлик жўда кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлган ҳолда қасддан фойдаланишда;

Бобур Элмуродов бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан жиноий тил бириктирган ҳолда ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан мансабдор шахсларининг ихтиёрида бўлган ва уларга ишониб топширилган 7 миллиард 553 миллион 303 минг 163 сўмлик жуда кўп миқдордаги пул маблағларини талон-торож қилиб юбориб давлат манфаатларига иқтисодий зарар етказишда, бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, ўз мансаб ваколатларидан фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ва жамоат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишида, такроран ғаразгўйлик ва бошқа манфаатларни кўзлаб расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки била туриб сохта ҳужжатлар тузиш ва такроран тақдим этишда;

Темур Холиқулов давлат иштирокидаги Самарқанд шаҳар ҳокимлиги қошидаги хўжалик ҳисобидаги «Капитал қурилиш дирекцияси» давлат корхонаси мансабдор шахси бўла туриб, бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, ўз мансаб ваколатларидан фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ва жамоат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишида айбланмоқда.

Ҳозирги кунда суд тергови давом этиб, гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланмоқда.
Суд жараёни давом этмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 59
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 143
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 55
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 151
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 269
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 29
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 36
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 15
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 21
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 92
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 28
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 112
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 37
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 146
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 41
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 59
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 104
  • Бўлимлар