«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 11 2019, 20:13
ЎЗO‘Z

Картошка ва президент. Скрипка сири. Капалак эффекти

04 дек, 20:43 911 Жамият
Картошка ва президент. Скрипка сири. Капалак эффекти
Илм-фанда “Капалак эффекти” номли теория бор. Мисол учун бугун сиз қилган ёки қилмаган бирорта ҳаракат, орадан 100 йил ўтгач қандайдир катта ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин. Бу эффектни тушунтирувчи жуда кўп асарлар ва фильмлар бор. Албатта энг машҳурлари бу машҳур фантаст ёзувчи Рэй Бредберининг “Момақалдироқ садоси” ҳикояси, Стивен Кингнинг “11/22/63” романи ва Эштон Кутчер ижросидаги, режиссёр Эрик Бресснинг “Капалак эффекти” фильмидир.

Келинг, реал ҳаётда бўлган шундай ходисаларни кўриб чиқамиз
Масалан машҳур италиялик мусиқа асбоблари ясовчи уста Антонио Страдивари томонидан яратилган мусиқа асбоблари ҳайратланарли даражада уйғун товушга эга. Бу скрипкалар хозирда дунё аукционларида миллионлаб долларга сотилади.

Олимлар узоқ йиллар давомида устанинг сирини очишга ҳаракат қилишди. Ва охирида, улар шундай хулосага келишдики: Страдивари томонидан ясалган скрипка ва виолончелларнинг ёғочлари одатдагидан фарқ қилади.

Страдивари ўз даврида ушбу мусиқа асбобларини ишлаб чиқариш учун, айнан совуқда ўсган дарахтлардан фойдаланган. Бунинг сабаби эса ўша даврда юз берган кичик музлик даври деб хисобланади - бутун сайёрада ҳарорат пасайган вақт.

Страдивари яшаган Италияда қор ёғади ва Адриатика денгизи қирғоқлари муз билан қопланади. Айнан шу даврда ўсган дарахтлардан ясалган скрипкалар ўзининг мўъжизавий товушига эга. Шунинг учун ҳам бундай скрипкалар ясаш ҳозир мумкин эмас. Демак, агар ўша пайтларда шундай иқлим бўлмаганида биз буюк Страдиварининг мўъжизавий товушга эга асбобларининг мусиқасидан баҳраманд бўлармидик?

Яна бир мисол, 19-асрнинг ўрталарида Ирландияда очарчилик бошланди. Асосан картошка билан озиқланадиган деҳқонлар эккан картошкалар далаларнинг ўзида фитофтороз туфайли нобуд бўла бошлайди. Нам об-ҳаво эса ушбу ўсимлик касаллигининг кенг тарқалишига ёрдам беради.

Деҳқонлар 4 йил яхши ҳосил ололмайди ва ирландлар оммавий равишда бу ерлардан кўчиб кета бошлайдилар. Минглаб кемалар яхшироқ ҳаёт излаб оролнинг қирғоқларини тарк этади. Кўпчилик Америка Қўшма Штатларига йўл олади. Натижада, ҳозирда АҚШда ирландиялик қочқинларнинг 40 миллионгача авлодлари яшамоқда.

Буюк очарчиликдан қочганлар орасида Патрик Кеннеди ва Бриджит Мерфилар бор эди. Улар АҚШнинг бўлажак президенти Жон Кеннедининг катта бобоси ва бувиси эди. Жон Кеннеди ва умуман Кеннедилар сулоласи АҚШ тарихида жуда катта из қолдиришган ва хозиргача жуда кучли кланлардан бири ҳисобланади.

Энди савол, агар ўша даврларда ирланд деҳқонлари касаллик туфайли нобуд бўлаётган картошкалар туфайли очарчиликка юз тутишмаганида, АҚШ тарихи қандай кечган бўлар эди?

Урушнинг бачкана сабаби
Келинг ўзимиз классик мисол тузиб кўрамиз. Фараз қилинг, Испания узумзорларида ишлаб юрган такасалтанг Игнасио, узумларнинг бир дона бутасига етарли ишлов бермади, (балки Луизага ошиқлиги учун чалғиган) у ишлов бермаган узумга вирус тушди аммо уни текширувчи Серҳио Игнасиога бўлган ишончи сабаб буни пайқамай қолди. Бу узум вино тайёрлаш цехига кетди ва айнан шу бута узумларининг концентрацияси бир шиша винода тасодифан тўпланди.

Ушбу винони экспорт қилишди ва уни Африкадаги бирорта давлат президенти администрациясидагилар сотиб олишди. Президент эса бу винони қўшни давлат президентига совға қилди. Винони ичган қўшни давлатнинг президенти шартли Мобуту Нгбенди эса винодан заҳарланиб ётиб қолди. Бунда эса совға қилган тарафни атайлаб заҳарлашда айблашди ва икки давлат ўртасида уруш бошланди. Ҳаммасига бошланғич сабаб нима эди? Ҳа, Игнасионинг такасалтанглиги.

Кўриб турганингиздай, ҳаётдаги ҳамма нарсада қандайдир баланс бор. Ушбу теория орқали биз ўз тақдиримизни ўзимиз қуришимиз мумкинлигини ҳам исботлаш мумкин. Биз қилган ёки қилмаган ҳар қандай ҳаракатнинг эртага қандайдир натижаси бўлади. Тишларингни ювмайсанми? Марҳамат кариес, келавер эшик очиқ! Фарзандинга етарли эътибор бермайсанми? Эртага бунинг оқибатларига тайёр тур.

Энди савол, балки ушбу мақолани дўстларингиз билан улашмасангиз ҳам бунинг оқибатлари бордур... А Лаббай?

Нурбек Алимов

Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.

Манба: Sof.uz

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Капалаклардан бирини танланг ва янги қирраларингизни кашф қилинг 05 окт, 22:30
  • Шифокорлар илк бора “капалак” боланинг тери генларини ўзгартириб, даволашга эришдилар 19 ноя, 11:37
  • Япониянинг электрон мусиқа асбоблари ишлаб чиқарувчи Roland компанияси асосчиси вафот этди 03 апр, 10:42
  • Ақтўбе шаҳрида пайдо бўлган номаълум жонзот интернет юлдузига айланмоқда 11 июл, 19:20
  • Ўзбекистон миллий мадҳияси муаллифи 100 ёшда 07 май, 21:26
  • Сўнгги янгиликлар
  • Душманга ҳам раво кўрмаймиз бундай жойларда жазо муддатини ўташни - Артикова 11 дек, 19:43 137
  • Тадқиқот: ёши катта тадбиркор – муваффақиятли компания дегани 11 дек, 19:18 113
  • "Эл-класико" яна қолдирилиши мумкин 11 дек, 18:54 267
  • Хитойлик мигрант АҚШга кир ювиш машинаси ичида киришга уринди 11 дек, 18:32 227
  • «Бунёдкор» футболчиси Озарбайжон клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади 11 дек, 18:11 285
  • Чехиядаги отишма: Острава касалхонасида беш киши ўлдирилди 11 дек, 17:47 311
  • Қорақалпоғистонда саксовул ўғрилари экология ва ИИБ ходимларига ҳужум қилди 11 дек, 17:25 562
  • Президент Фармони асосида 575 нафар шахс афв этилди 11 дек, 17:02 399
  • Минскда Ўзбекистон фуқаросининг пулини ўмарган 21 ёшли қиз қўлга олинди 11 дек, 16:42 512
  • Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари аниқ белгиланди 11 дек, 16:19 280
  • Бўлимлар