«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 16:15
ЎЗO‘Z

“Вақтинчалик прописка”ли ёки пропискасиз бошқа ҳудудда яшаётганлар сайловда қаерда овоз беради?

03 дек, 22:35 2 877 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Вақтинчалик прописка”ли ёки пропискасиз бошқа ҳудудда яшаётганлар сайловда қаерда овоз беради? Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясисининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Марказий Сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Маҳмуд Истамов 2019 йил 22 декабрда сайловларда илк бор мамлакат миқёсида Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ва Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими амалда қўлланилаётган ҳақида ахборот берди.

Унга кўра, сайловчининг қайси сайлов участкаси бўйича (доимий ёки вақтинча прописка (ҳисобда туриш) жойи бўйича) сайловчилар рўйхатига киритилиши участка сайлов комиссияси ўтказадиган уйма-уй юриш натижаларига кўра аниқланади.

Бунда, сайлов участкаси ҳудудида вақтинчалик яшаётган фуқаролар бўлса, уларнинг овоз бериш куни ушбу ҳудудда бўлиши ёки бўлмаслиги ўзаро суҳбат чоғида участка сайлов комиссияси аъзоси томонидан аниқланади ва сайловчини вақтинча яшаб турган жойи бўйича сайловчилар рўйхатига киритиш масаласи ҳал этилади.

Сайлов участкаси ҳудудида вақтинчалик яшаётган фуқаролар билан шахсан суҳбат қуриш имконияти бўлмаса, улар вақтинча яшаш жойидаги сайлов участкаси сайловчилар рўйхатига киритилмайди.

Агар сайловчи яшаб турган жойи бўйича ҳисобга олинган бўлмаса (пропискада турмаса), вақтинча яшаш жойидаги сайлов участкаси бўйича сайловчилар рўйхатига киритилиши ва овоз бериши мумкин.

Бунда сайловчи яшаб турган жойидаги сайлов участкаси бўйича рўйхатга киритилиши учун шу ҳудуддаги участка сайлов комиссиясига сайловга камида уч кун қолгунга қадар (19 декабргача) мурожаат қилиши мумкин.

Фуқаро ҳақиқатан сайлов участкаси жойлашган ҳудудда вақтинча яшаётганлигини қўшимча ҳужжатлар (вақтинча яшаш маълумотномаси ва бошқалар) билан тасдиқлашни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Участка сайлов комиссияси фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида сайловчининг қайси сайлов участкаси бўйича рўйхатга киритилганлигини сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан излаб топади ва муддатидан олдин овоз берган ёки бермаганлигини аниқлаштиради. Муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланмаган сайловчиларгина ҳақиқатан вақтинча яшаш жойидаги сайлов участкаси бўйича сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 1
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 11
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 23
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 35
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 31
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 168
  • Сўнгги янгиликлар
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 1
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 10
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 22
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 23
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 60
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 48
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 84
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 35
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 33
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 179
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 233
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 82
  • Бўлимлар