«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 00:22
ЎЗO‘Z

Мажбурий ижро бюроси ва Тожикистон Республикасининг Ҳукумати ҳузуридаги Ижро хизмати ўртасида Меморандум имзонланди

03 дек, 17:48 3 005 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мажбурий ижро бюроси ва Тожикистон Республикасининг Ҳукумати ҳузуридаги Ижро хизмати ўртасида Меморандум имзонланди Жорий йилнинг 3 декабрь куни Ўзбекистоннинг таклифига биноан Тожикистон Республикасининг Ҳукумат ҳузуридаги Ижро хизмати бошлиғи И.М.Идрисзода бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Ташрифдан кўзланган мақсад – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Тожикистон Республикаси Ижро хизмати ўртасида икки томонлама муносабатларни яхшилаш, шунингдек икки давлатнинг мажбурий ижро хизматлари ўртасидаги устувор йўналишлар ва истиқболли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Таъкидлаш жоизки, бу икки мамлакатларнинг тарихий узвий боғлиқлигини ҳамда ўзаро иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан алмашиниш ўсиб бораётганлигини ҳисобга олганда, Тожикистон ва Ўзбекистон Республикалари манфаатларига хизмат қиладиган икки идоралар ўртасидаги фойдали ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга.

Тожикистон Республикаси Ижро хизмати бошлиғи И.М.Идрисзода Бош прокуратура, Бош прокуратура Академияси ҳамда Мажбурий ижро бюросига ташриф буюрди. Ташриф доирасида, Бош прокуратурада Тожикистон Республикаси Ижро хизмати ва Бюро раҳбарлари ўртасида расмий музокаралар ўтказилди.

Тожикистон Республикаси Ижро хизмати ва Бюро ўртасида келгусида икки томонлама англашув ва ҳамкорлик қилишнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланувчи Меморандум имзоланди.
Меморандумда икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашни назарда тутувчи, маълумот ва тажриба алмашиш, ҳамкорликдаги тадбирларни ўтказиб бориш, шунингдек суд қарорларининг мажбурий ижро қилиш масалалари юзасидан бевосита маслаҳатлашувларни ўрнатиш назарда тутилган.

Бош прокуратурада Мажбурий ижро бюроси фаолияти ва Ўзбекистон Республикасидаги суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижроси этиш тизимига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди. Тожикистон Республикаси делегациясига Ўзбекистон Республикасининг мажбурий ижро тизимидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Бюрода ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими, электрон савдо майдончаси орқали ижарага бериш механизмлари ва яратилаётган бошқа янгиликлар алоҳида қизиқиш туғдирди.
Шу боис, Тожикистон Республикаси делегацияси Ўзбекистон Респукбликаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “Е-IJRO AUKSION” электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш марказига ташриф буюрди.

Тожикистон Республикаси Ижро хизмати аъзолари томонидан охирги йилларда мажбурий ижро соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли эришилаётган натижалар юксак баҳоланди, шунингдек, идоралар ўртасида ҳамкорлик ўзаро амалий хусусиятга эга эканлиги таъкидланиб, имзоланган Меморандум доирасида келгусидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш чоралари муҳокама қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 84
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 30
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 178
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 244
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 16
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 22
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 50
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 83
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар