«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 00:31
ЎЗO‘Z

Ҳокимлар бундан буён истаган одамига машина, уй совға қилолмайди

02 дек, 13:16 3 208 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳокимлар бундан буён истаган одамига машина, уй совға қилолмайди Ижтимоий тармоқларда илғор пахтакорлар, пахта терими режасини бажарган кластер раҳбарлари, уч ва ундан ортиқ эгиз фарзанд кўрган оилалар, иқтидорли йигит-қизларга автомобиль, уй совға қилиниши, ҳокимлар уларни кимнинг ҳисобидан бераётгани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Молия вазирлиги давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи Жамшид Абруевнинг айтишича, бундан буён ҳокимлар истаган одамига машина, уй совға қилолмайди, фақатгина маҳаллий кенгашлар маъқуллаган йўналишларга қўшимча даромадларни ишлатишлари мумкин.

“Бундан кейин маҳаллий ҳокимликлар фақатгина маҳаллий кенгашлар маъқуллаган йўналишларга қўшимча даромадларни ишлатишлари мумкин. Ижтимоий тармоқларда кўрдик - ҳокимлар уй-жой, машиналарни қаердан олиб бераётгани ҳақида жамоатчиликда саволлар туғиляпти. Булар қўшимча даромадлар ҳисобидан олинди, дейишлари мумкин. Маҳаллий ҳокимликларнинг қўшимча даромадлари ҳам барибир маҳаллий бюджетнинг маблағи.

“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддаси билан бюджет маҳаллий бюджет кенгашида қандай тасдиқланса, қўшимча даромадлар ҳам худди шу тартибда тасдиқланиши керак деган норма киритилди. Бу бюджет интизомини тартибга солади”, деди Жамшид Абруев.

Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғининг қўшимча қилишича, ҳокимларга фавқулодда вазиятлардаги кичик харажатлар учун маблағларни маҳаллий бюджетдан олишга рухсат бериляпти. Бунда ҳам пуллар нимага сарфлангани ҳақида ҳар чоракда ҳисобот топширилиши шарт. Аммо фавқулодда харажатлар учун деб маҳаллий бюджет пулига уй, машина олишолмайди, фақатгина таъмирлаш ва бошқа шунга ўхшаш ҳолатларга харажат қилишлари мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 84
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 30
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 178
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 244
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 16
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 22
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 50
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 83
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар