«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 20:21
ЎЗO‘Z

Содиқ Сафоев: Порахўрликни йўқ қилиш учун фақатгина жазо, репрессив чоралар кифоя эмас

30 ноя, 20:50 3 036 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Содиқ Сафоев: Порахўрликни йўқ қилиш учун фақатгина жазо, репрессив чоралар кифоя эмас Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг фикрича, порахўрликни йўқ қилиш учун фақатгина жазо, репрессив чоралар кифоя эмас, унинг иқтисодий, ҳуқуқий, институционал ва ижтимоий илдизларини бартараф этиш лозим. У бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг айни пайтда давом этаётган 24-ялпи мажлисидаги маърузасида тўхталди.

Содиқ Сафоев хусусийлаштириш ва монополияга барҳам бериш масалалари коррупцияга алоқадорлиги, чунки унинг бирламчи илдизи иқтисодий тизимда экани, ўта марказлашган, иқтисодий фаолиятга нисбатан ўрнатилган турли хилдаги чекланишлар мавжуд жамиятларда порахўрликка замин яратилишини таъкидлади.

“Хабарингиз бор, бу давлат хавфсизлигига жиддий рахна солувчи жиноятга қарши мамлакатимизда тизимли ва изчиллик билан кураш олиб борилмоқда. Бироқ коррупцияга қарши кураш соҳасида кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарасини паст. Бош прокуратура томонидан тақдим этилган маълумотига кўра, шу йил мобайнида турли вазирлик ва идораларнинг 865 нафар мансабдор шахс коррупция аломатлари бўйича жиноий жавобгарликка тортилди. Порахўрликни йўқ қилиш учун фақатгина жазо, репрессив чоралар кифоя эмас. Унинг иқтисодий, ҳуқуқий, институционал ва ижтимоий илдизларини бартараф этиш лозим”, деди Содиқ Сафоев.

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Вазирлар Маҳкамаси ва Бош прокуратурага коррупцияга кураш соҳасидаги вазият ҳамда кўриладиган чора-тадбирларга оид парламент сўровини юборишни таклиф қилди.

Аввалроқ, Содиқ Сафоев Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборотини мунтазам равишда эшитиш амалиётини жорий қилиш мақсадга мувофиқлигини айтган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 7
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 86
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 142
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 57
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 56
  • Сўнгги янгиликлар
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 7
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 11
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 105
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 86
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 184
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 141
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 57
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 80
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 56
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 179
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 94
  • Бўлимлар