«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 07:48
ЎЗO‘Z

Бозорлардаги нарх-наво маълум қилинди

28 ноя, 12:33 3 807 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бозорлардаги нарх-наво маълум қилинди Давлат статистика қўмитаси бозорлардаги нарх-наво тўғрисида маълумот берди. Қўмита мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2019 йил 26 ноябрь куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди.

Мол гўшти (лаҳм гўштидан ташқари) 35 000 сўмдан 57 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да қайд этилган (35 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (57 000 сўм).

Қўй гўшти 36 000 сўмдан 64 000 сўмгача (кг)
Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да (36 000) сўмдан рўйхатга олинган. Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (64 000) сўмдан кузатилди.

Картошка 1 600 сўмдан 4 000 сўмгача (кг)
Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (1 600 сўмдан), максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да (4 000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 1 000 сўмдан 4 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархлари Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори", «Дамариқ деҳқон бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да (1 000) сўмдан кузатилди. Максимал нархлари эса Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори»да кузатилди (4 000 сўм).

Сабзи 800 сўмдан 4 500 сўмгача (кг)
Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори»да (800) сўмдан қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (4 500) сўмдан кузатилди.

Тухум 5 500 сўмдан 11 000 сўмгача (10 дона)
Тухум маҳсулоти кузатув натижасига кўра, минимал нархи Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори»да кузатилди (5 500 сўм). Максимал нархи эса Бухоро шаҳрининг «Бухоро марказий деҳқон бозори»да қайд этилган (11 000 сўм).

Гуруч 4 000 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)
Гуруч маҳсулотлари кузатув натижаларига асосан, минимал нарх Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Бухоро шаҳрининг «Бухоро марказий деҳқон бозори»да (4 000 сўмдан), максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 9 000 сўмдан 13 500 сўмгача (1 л.)
Ўсимлик ёғи маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархи Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (9 000) сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Бухоро шаҳрининг «Бухоро марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»да (13 500) сўмдан кузатилди.

Шакар 5 200 сўмдан 6 500 сўмгача (кг)
Шакар маҳсулоти кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (5 200) сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори» ва «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори» ва «Эски шаҳар деҳқон бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Самарқанд шаҳрининг «Темирйўл деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар деҳқон озиқ- овқат бозори» ва «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори» ҳамда Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (6 500) сўмдан кузатилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 140
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 122
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 173
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 43
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 206
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 285
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 106
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 118
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 182
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 52
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 78
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 154
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 237
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 140
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 30
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 45
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 122
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 173
  • Бўлимлар