«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 14:48
ЎЗO‘Z

“Жамият” газетаси мухбири ўзини “Кun.uz”данман деб, боғча мудирасини “чув туширди”

22 ноя, 13:40 3 009 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Жамият” газетаси мухбири ўзини “Кun.uz”данман деб, боғча мудирасини “чув туширди” "Жамият" газетаси мухбири, шунингдек, Самарқанд вилоят газетаси муҳаррири бўлган шахс боғча мудираси билан тил бириктириб, жиноятга қўл урди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари маълум қилди.

Келтирилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлик ва пора беришга далолат қилиш жинояти фош этилди.

Хусусан, Каттақўрғон туманидаги боғча мудираси Т.Э. “Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси муҳаррири (“Жамият” газетасининг мухбири) Ш.Қ. билан тил бириктириб, тумандаги бошқа бир Мактабгача таълим муассасасида молиявий назорат бошқармаси томонидан ўтказилган текширувда аниқланган камчиликларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилмаслиги ва жиноят иши қўзғатилмаслигини ҳал қилиб бериш эвазига МТМ мудираси Д.Б.дан 3 000 АҚШ долларини талаб қилиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, тезкор тадбир жараёнида мазкур шахсларнинг муқаддам содир этган яна бир жинояти фош этилди.

Аниқланишича, “Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси муҳаррири Ш.Қ. 22.08.2019 йилда вилоятдаги МТМга келиб, аслида “Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси муҳаррири бўлсада ўзини гўёки “Кun.uz” интернет сайти мухбири деб таништириб, уни алдаб ва ишончига кириб, муассасада текшириш ўтказиш ва камчиликларни аниқлаб интернетда чоп этиб, Д.Б.ни ишдан бўшатиш ҳамда жиноят иши қўзғатиш билан қўрқитиб, бу ишни амалга оширмаслиги учун жиноий шериги боғча мудираси Т.Э.нинг телефон рақамини бериб, унга учрашишини айтган.

Ўз навбатида Т.Э. мудира Д.Б.га “Кun.uz” сайтининг “мухбирлари” билан боғлиқ иши ҳал бўлиши учун 3 000 АҚШ доллари бериши лозимлигини айтиб, ундан 2900 АҚШ доллари ва тилла тақинчоғини олган.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан Каттақўрғон тумани боғча мудираси Т.Э. ва “Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси муҳаррири ва “Жамият” ижтимоий-сиёсий газетасининг вилоят мухбири Ш.Қ.ларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 21
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 41
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 36
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 135
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 166
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 146
  • Сўнгги янгиликлар
  • Данияда энди аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтайди 01 мая, 14:00 0
  • Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй 01 мая, 13:31 17
  • Рогов: Америка қўшинларининг Украинада пайдо бўлиши "очиқ ишғол" бўлади 01 мая, 13:03 56
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 21
  • Украина Қуролли кучлари қўмондонлари ғалабага ишонишни тўхтатишди 01 мая, 12:22 162
  • АҚШда Зеленский украиналиклардан нимани яшираётгани ошкор этилди 01 мая, 12:02 177
  • Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги музокараларни бир сўз билан таърифлади 01 мая, 11:35 121
  • Қозоғистонда давлатлараро қидирувга берилган шахс Самарқандда ушланди 01 мая, 11:18 41
  • Иордан дарёси Ғарбий соҳилида фаластинлик талабалар немис дипломатини тадбирдан қувиб чиқарди 01 мая, 10:53 86
  • Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади 01 мая, 10:30 69
  • Украина Қримга ATACMS ракеталари билан ҳужум қилди 01 мая, 10:11 273
  • Binance асосчиси тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 01 мая, 10:06 53
  • Бўлимлар