«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 12:32
ЎЗO‘Z

ДНК таҳлилини ихтиёрий ўтказиш нархи маълум қилинди

21 ноя, 16:10 5 810 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДНК таҳлилини ихтиёрий ўтказиш нархи маълум қилинди 21 ноябрь куни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази вакиллари иштирокида ўтган матбуот анжуманида эндиликда ихтиёрий тарзда ўтказиладиган ДНК таҳлиллари, уларни ўтказиш тартиби ва нархлари ҳақида маълумот берилди.

«ДНК таҳлиллари турли сабабларга кўра ўтказилиши мумкин, энг кўп учрайдиган сабаблар оталик ё оналикни белгилаш ҳисобланади. Бунда талабгор ўз ихтиёри билан келиб ариза ёзади, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларини тақдим қилади. Биз турли намуналар (одатда қон ёки сўлак) оламиз ва бир ойда натижасини билдирамиз. Барча маълумотлар сир сақланади. Агар бу маълумотлар судга далил сифатида тақдим этиладиган бўлса, улардан фойдаланиш ёки рад этиш суднинг ваколатида.

ДНК таҳлиллари оддий, ўрта ва мураккаб турларга бўлинади. Оддийсини ўтказиш нархи 2 млн. 83 минг сўмни ташкил қилади. Ўрта таҳлиллар баҳоси икки баробар ортиқ. Мураккабга алоҳида ҳисоб-китоб қилинади», – деган давлат суд-мед эксперти Асилбек Норматовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган анжуманда 2019 йил 17 январдаги «Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори ижроси бўйича маълумот берилди.

Маълум қилинишича, нодавлат суд-экспертиза ташкилотларига суд экспертизаларининг 44та турини ўтказиш ҳуқуқи берилган.

Қарор билан 2019-2020 йилларда суд экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 25 банддан иборат «Йўл харитаси» тасдиқланган. Бундан ташқари, ходимларнинг ижтимоий муҳофазаси, моддий таъминоти яхшиланган ва энг муҳими ҳукумат қарори билан моддий-техника базани модернизация қилиш ва замонавий лаборатор ускуналар билан жиҳозлаш учун 3 млн. 326 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилган.
ДНК таҳлили, экспертиза




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 66
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 65
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 101
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 292
  • Сўнгги янгиликлар
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 0
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 35
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 70
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 65
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 129
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 83
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 42
  • Бўлимлар