«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 14:44
ЎЗO‘Z

МИБ газнинг “моҳир” ўғриларини фош қилди

19 ноя, 20:18 3 980 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
МИБ газнинг “моҳир” ўғриларини фош қилди Мажбурий ижро бюроси Фурқат тумани бўлими ходимлари томонидан 2019 йил 28 август куни Фурқат тумани “Ингичка” МФЙ, Ободон қишлоғида жойлашган оҳак цехида ўтказилган текширишда, корхона раҳбари К.Файзиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли қарорнинг 2-иловаси «Табиий газдан фойдаланиш қоидалари»нинг 125-банди талабларига зид равишда мавжуд СТГ-80-250-русумли, завод рақами №04582/02487 бўлган газ ҳисоблагичга “шприц игнаси” орқали ташқи таъсир кўрсатиб, ҳисоблагич кўрсатгичларини тўхтатиб қўйиш йўлини топганлигини фош қилишди. Қонунбузар Файзиев халқимизнинг излаган имкон топар нақлини қинғир йўлларда ҳам ишлатиб кўрган шекилли.

Бироқ, Файзиевнинг моҳирона ҳаракатлари ўзи учун қимматга тушди, табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланаётганлиги оқибатида давлат манфаатларига жами 23 млн. 193 минг сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Суриштирув давомида фуқаро К.Файзиев томонидан белгиланган ўттиз кунлик муддатда табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш оқибатида давлат манфаатларига етказилган жами 23 млн. 193,0 минг сўм миқдордаги моддий зарарни тўлашдан бўйин товлади.

Шунга кўра, Бюронинг Фурқат тумани бўлими томонидан 23.10.2019 йилда қонунбузар К.Файзиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 185-2-моддаси 2-қисми билан 302386|2019-04-сонли жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Фурқат туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 11
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 93
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 43
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 75
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 11
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 101
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 165
  • Бўлимлар