«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 02:23
ЎЗO‘Z

Ҳокимларни тайинлаш маъқулми ёки сайлаш?

18 ноя, 21:20 3 486 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳокимларни тайинлаш маъқулми ёки сайлаш? Айни пайт мен яшаётган Туркияда ҳокимлар тайинланмайди, балки сайланади. Шаҳар ёки туман аҳолиси қайси партияга кўпроқ ишонч билдирса, ҳокимликни ўша партиянинг вакили бошқаради. Бу эса сиёсий рақобат демакдир: партиялар халқнинг – сайловчиларнинг ишончини йўқотиб қўймаслик учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилади, шаҳарни/туманни ривожлантириш устида бош қотиради, инсонларнинг оғирини енгил қиладиган лойиҳаларни ишлаб чиқади. Сайлов арафасида лойиҳаларини халқнинг эътиборига ҳавола қилади.

Халқнинг муайян партияга ишончининг ортиб бориши ўша партияни юқори ҳокимият томон элтишини англатади. Шунинг учун бу ерда сиёсий партиялар фақатгина сайлов арафасида эмас, балки ҳар доим фаол, давлат ва жамият ҳаётидаги муҳим воқеаларга дарров муносабат билдиради, хуллас, ўз позициясига эга. Айтайлик, Эрдўғандан кўрсатма кутиб ўтирмайди улар. Мухолифат партиянинг номзоди президент сайловида ўзи қолиб, рақобатчиси бўлган номзодга овоз бериб, ўзини ҳам, бутун бошли мамлакатни ҳам шарманда қилиб юрмайди.

Яна ҳокимларга қайтсак. Туркияда инсонларнинг шахсий туки билан шуғулланадиган соқолофоб ҳокимларни ҳам, журналистларга дўқ урадиган ва таҳдид қиладиган ҳокимларни ҳам ҳали эшитмадим. Чунки бу ўзи мансуб бўлган партиянинг обрўсига жиддий путур етказади. Қолаверса, жиддий масалалар қолиб, одамларнинг соч-соқоли билан ўралашиб юрадиган, яъни фуқароларнинг шахсий ҳаётига дахл қиладиган ҳокимнинг халққа кераги йўқ-да.

Ҳокимнинг кимнидир “шессекунд”да нимадир қилиб юбориш билан қўрқитиши ёки бутун бошли халқни ҳақоратлаши эса катта сиёсий можаронинг ўзгинаси. Ҳеч бир ҳоким ўзини ҳокими мутлақ деб ҳис қилолмайди. Чунки тизим бунга йўл қўймайди: халқ уни қандай сайлаган бўлса, худди шундай ерга тушириб қўяди.

Хўш, Ўзбекистонда ҳам ҳокимларни сайлаш тизимига ўтиш керакми? Менимча, керак. Ўтган йиллардаги тажриба шуни кўрсатдики, бизда ҳокимларни тайинлаш тизими ўзини оқламади. Сабаби жуда оддий: вилоят ҳокимлари президентга, шаҳар/туман ҳокимлари эса вилоят ҳокимига яхши кўринишнинг пайида. Улар “халқ нима деркин” деб эмас, “тепадан гап эшитиб қолмайин-да” деб яшайди ва бу ажабланарли ҳол ҳам эмас аслида.

Лекин айни пайтда ҳокимларни сайлаш тизимига ўтишнинг мавриди эмас деб ҳисоблайман. Беш йилда бир уйғониб, ўзининг ҳали ҳам борлигини эслатиб қўядиган партиялар билан бирор иш қилиб бўлармикин?..

Манба: Darakchi.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 24
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 209
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 67
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 105
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 147
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 46
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 24
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 66
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 23
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 28
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 42
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 59
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 64
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 110
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 104
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 114
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 397
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 137
  • Бўлимлар