«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 01:05
ЎЗO‘Z

Рўмол ҳақида «эски ва янги гаплар...»

15 ноя, 15:02 6 139 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рўмол ҳақида «эски ва янги гаплар...» Ўтган асрнинг 92 – 93-йилларида эшитганим бир суҳбат ҳеч эсимдан чиқмайди. “Академиклар шаҳарчаси”дан троллейбусга миндим. Одам кўп эмасди. Кейинги бекатдан бир рўмолли қиз чиқди. Олдимдаги ўриндиқда иккита хотин ўрисчалаб гаплашиб кетишяпти. Ҳалиги қизни кўриши билан хотинларнинг суҳбат мавзуси “лирик чекиниш” олди.

– Шунақа кийинадиганлар борган сари кўпайиб кетяпти-а? – деди биттаси энсаси қотганини яширмай.
Иккинчиси шунда бир гап айтди:
– Қўявер, буларнинг бори яхши, – деди у. – Агар шунақалар бўп турса, ер юзида ҳаёт ҳам бўлаверади. Қиёмат мана шунақа одамлар қолмаганда келади...
– Ичимда “уҳ” дея бир тўлқинландим ва ўша хотиннинг юзига ялт этиб қарадим. Ўрисга ўхшамайди. Армани ёки жуҳуд бўлса керак. Манимча, жуҳуд-ов. Чунки улар мана шунақа ҳақиқатларни бошқалардан кўра яхшироқ билишади...

Шу бир оғиз гап билан ҳижобли қиз масаласи ёпилиб, аёллар яна суҳбатларига қайтишди.
Мен эса, ҳали-ҳануз – орадан 25 йиллар ўтиб ҳам – ҳар қачон ҳижобни ёмон кўрадиганларни, унга қаршилик қиладиганларни учратсам, ўша аёлнинг гапини эслайман...
***
Ишдан қайтдим. Уйга етиб келиб, эшик қоқдим. Тўққиз ёшли қизим эшикни очиб салом берди. Алик олиб, остонадан кирдим. Оёқ кийимимни ечар эканман, қизим шошиб, шундай деди: “Дадажон, залга (катта хонага) кирманг-а, дугоналарим келган, бошяланг ўйнаябмиз”.

Бола буни ўз тилида, оддий қилиб айтди. Лекин бу гап менга бошқача таъсир қилди. Шу ёшдан бошяланг дугонларини рашк қиладиган ҳаё ва ибо берган Аллоҳ таолога ҳамд айтдим.

Қизим ҳижоб ўраб юради, мактабга ҳам ҳижобда боради. Дугоналари ҳам ўзи тенги, ҳижобда. Қизимни мақтаб ёзмаябман. Зотан мақтанадиган нарса ҳам эмас бу. Айтмоқчиманки, ёш гўдаклардаги бу каби хислатлар аслида уларнинг соф фитратидир. Мен ва аёлим ота-она сифатида қизимизнинг шу фитратини сақлаб, сайқаллашга ҳаракат қиламиз холос.

Ҳадиси шарифга кўра, аслида ҳар бир гўдак фитратда туғилади. Кейин уни ота-онаси ўз динига кўра тарбиялайди. Бола улғайгани сари атроф-муҳитдан таъсирлана бошлайди. Тарбия ва муҳит ёмонлашгани сари бола ҳам ўз фитратидан узоқлашиб бораверади. Болам ҳали ёш, ёшлигида болага ҳамма нарса ярашаверади, каттароқ бўлса, эси кириб қолади деб, болани ўз ҳолига ташлаб қўйган одам қаттиқ адашади.

Хоссатан қиз болани ёшлигидан иффатини сақлашга ҳаракат қилиш керак. Калта-култа, ярим-яланғоч кийимлар кийишга ўргатмаслик лозим. Негaки, қиз бола табиатан уялчанг ва ҳаёли бўлади. Бу туғма сифат. Агар шу сифат бузилса ёки йўқолса, болада андиша, иффат деган тўсиқлар ҳам йўқолади. Кейин уни қайтадан касб қилиш, шакллантириш жуда қийин. Фақат Аллоҳ таоло насиб қилсагина бўлади.
Икром Шариф

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 0
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 49
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 58
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 22
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 142
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 0
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 0
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 8
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 18
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 24
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 16
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 200
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 49
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 47
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 58
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 87
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 22
  • Бўлимлар