«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 22:57
ЎЗO‘Z

«Тилла топиб олдим, кимники?»

15 ноя, 14:39 4 081 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Тилла топиб олдим, кимники?» Бир биродарим қуйидаги эълонни тарқатиб беришимни илтимос қилди.
“Бу йигирма йиллар олдинги гап. Аниқроғи, 23-26 йиллар бурун бўлган.

Бир куни бомдод вақтидан кейин маҳаллалар орасидаги кўчада кетаётиб, ғалати нарсага кўзим тушди. Энгашиб олишга эриниб бир тепдим. Сал нарига бориб тушди, аммо энди ялтираб кетди. Олиб, у ёқ-бу ёғини айлантириб кўрдим. Ғаройиб нарса экан. Олдин ҳеч кўрмаганман. Ёшлигимиздаги каби атрофимга аланглаб, кимники, кимники, деб уч марта сўрадим.
Ёз пайти бўлгани учун қуёш чиққан бўлса-да, ҳали эрта эди, кўчада ҳеч ким кўринмасди. Топилдиқни чўнтакка солдим. Кейин ишга борганимда ўрис кампирга кўрсатдим. "Ух вы, – деди момой. – Бу эски замоннинг тиллоси-ку!" Топиб олдим, десам, ишонмади. "Сенда яна бўлса керак бунақа тиллолардан, лекин билдирмайсан-а", деди.

Ўша пайтлар жуда қашшоқ эдим. Бир сўм пулга муҳтож эдим. Нафақат ўзимнинг оилам, балки касалманд ота-онамга ҳам ёрдам беришим керак эди. Хуллас, шунақа сабаблар ёки баҳоналар билан тиллони пул қилиб ишлатиб юбордим. Салкам беш (5) грамм чиққан.

Энди у тилло йўқ. Кимларнинг қўлига ўтиб кетди, билмайман. Аммо, ҳеч бўлмаса, унинг қийматини эгасига қайтармоқчиман. Эгасини рози қилмоқчиман. Ҳақ қиёматга қолмасин. Тиллонинг эгасини топишга ёрдам беринглар, илтимос...”

Дўстингиз мана шу илтимосини сизларга етказишимни илтимос қилди. Мен ҳам сизлардан илтимос қиламан, ушбу хабар иложи борича кўпроқ тарқатилса, улашилса, етказилса. Зора, сизлар сабабли Яратган Эгам дўстингизга бўйнидаги омонатни эгасига қайтаришни муяссар айласа.

Тилло топилган жой: Зангиота туман марказидаги (халқ тилида: райцентр) ора кўчалардан бирида.
Топилган вақти: тахминан 1993-96 йиллар ораси.
Тиллонинг оғирлиги: салкам 5 гр.

Энди қанақа тилло экани айтилса ва топилмага сифатлари тўғри келса, шу одамга ўша тиллонинг бугунги қиймати антиквар – ноёблиги ҳисобга олинган ҳолда қайтарилади.
Мурожаат учун рақам: + 99890 938 9559.
Фейсбук ижтимоий тармоғидан олинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 27
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 20
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 33
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 57
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 54
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 33
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 10
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 8
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 54
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 27
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 13
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 91
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 75
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 125
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 43
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 63
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 32
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 42
  • Бўлимлар