«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 19:22
ЎЗO‘Z

Президент фармони: 2020 йилда қўшимча ишланмайдиган кун белгиланди ва дам олиш кунлари кўчирилди

15 ноя, 07:00 6 322 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент фармони: 2020 йилда қўшимча ишланмайдиган кун белгиланди ва дам олиш кунлари кўчирилди 2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди.

Унга кўра, 2020 йилда 23 март, душанба — қўшимча дам олиш куни этиб белгиланмоқда. Бюджет ташкилотларида бу қўшимча дам олиш куни ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини бир иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади.

2020 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилади:
4 январь, шанба — 2 январь, пайшанбага;
29 август, шанба — 31 август, душанбага.

Ҳужжат билан, 2020 йил 2 январь пайшанба ва 2020 йил 31 август душанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни ҳисобланиши белгилаб қўйилмоқда.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига Ёшлар иттифоқи, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, “Uzbekistan Airways” АЖ ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда байрам (ишланмайдиган) кунларнинг узайтирилишини ҳисобга олган ҳолда, республика аҳолиси учун ички туризм ва фаол дам олиш йўналишларини, транспорт ва меҳмонхона хизматлари учун чегирмалар берилишини ҳамда акциялар ўтказилишини ташкил этиш юклатилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 47
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 238
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 0
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 1
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 0
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 1
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 182
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • Бўлимлар