«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 22:23
ЎЗO‘Z

Тошкент вилоятида 2019 йил пахта ҳосили йиғим-теримининг бориши тўғрисида

14 ноя, 16:38 3 040 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент вилоятида 2019 йил пахта ҳосили йиғим-теримининг бориши тўғрисида Вилоятда 2019 йил ҳосили учун 73 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилинди. Жорий йилда вилоятда 219 минг 600 тонна пахта хом ашёсини етиштириш учун 1 минг 394 нафар фермер хўжаликлари ҳамда 6 та пахта-тўқимачилик кластерлари билан контрактация шартномалари тузилиб, ўртача ҳосилдорлик гектарига 30,1 центнерни ташкил этди.

Вилоятда 806 та пахта йиғим-терим отрядлари ташкил этилиб, уларга 161 минг нафар теримчилар бириктирилди. Шундан, 42 минг нафарини фермер хўжаликлари ва кластерларнинг ишчилари, 62 минг нафарини уюшмаган аҳолининг кўнгилли теримчилари ташкил этади.
Бундан ташқари, вилоятнинг мева-сабзавотчилик туманлари ва шаҳарлардан жами 57 минг нафар ҳашарчилар вилоятнинг пахта етиштирувчи туманларига ёрдамга жалб этилди.

Ҳашарчи теримчилар сонидан келиб чиқиб, вилоятнинг пахта етиштирувчи туманларида 1 минг 360 та ётоқ жойлари терим мавсумига тайёрлаб берилди.
Шунингдек, терим мавсуми учун зарур бўладиган 806 та транспорт трактори, 1 минг 612 та тиркама, 1 минг 612 та ёпинчиқ, 242 минг та фартук, 1 минг 612 та тарози, қозон-ўчоқ, самовар, сув сақлаш баклари ва керакли жихозлар билан хизмат кўрсатилмоқда.

Белгиланган марра чизиғига биринчилардан бўлиб, Чиноз тумани пахтакорлари етиб келишиб, бирин кетин Қуйичирчиқ, Пискент, Ўртачирчиқ, Оққўрғон, Юқоричирчиқ ва Бўка туманлари шартномавий режани ортиғи билан бажариб, мавсум якунига қадар Янгийўл ҳамда Бекобод туманлари пахтакорлари ҳам марра сари олға боришга интилишмоқда.
Йиғим терим ишларининг уюшқоқлик билан боришида Инспекциянинг вилоят ҳамда туман бўлимлари ходимлари фаол иштирок этишмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди 28 апр, 22:00 0
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 87
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 163
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 55
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 152
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 275
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди 28 апр, 22:00 0
  • Россиянинг “Кушевская” аэродромига дронлар ҳужум қилди 28 апр, 21:39 21
  • Украина ташқи ишлар вазири Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади 28 апр, 21:19 58
  • Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди 28 апр, 20:11 75
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 215
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 162
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 70
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 47
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 260
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 59
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 224
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 70
  • Бўлимлар