«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 06:08
ЎЗO‘Z

1 миллиард 724 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

11 ноя, 10:47 3 174 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
1 миллиард 724 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Тошкент вилояти Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Зангиота туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида кузатувга олинган фуқаро М.И. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.
Натижада, автомашина юкхонасида фуқаро С.Д. га тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган қиймати 830,5 миллион сўмлик жами 5935 дона 3 хил номдаги дори воситалари ҳамда бир қанча тиббиёт анжомлари борлиги аниқланди.

Тадбир давомида фуқаро Т.А. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автоулов ҳам белгиланган тартибда холислар иштирокида текширилди.
Текширув давомида автомашинада фуқаро М.Б. га тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган қиймати 893,5 миллион сўмлик 6029 дона 7 номдаги сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Ўтказилган тадбир давомида умумий қиймати 1 млрд. 724 миллион сўмлик дори воситалари яширинча олиб кетилаётганлиги фош қилинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 61
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 323
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 100
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 106
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 84
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 0
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 17
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 13
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 130
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 66
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 38
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 176
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 86
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 66
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 205
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 190
  • Бўлимлар