«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 08:21
ЎЗO‘Z

Деновда 8 минг долларлик “Марихуана” сотаётганлар ушланди

09 ноя, 18:26 3 399 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Деновда 8 минг долларлик “Марихуана” сотаётганлар ушланди Ички ишлар вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, 2019 йил 1 ноябрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан Денов туманида тезкор тадбир олиб борилган.

Тадбир давомида шу туманда яшовчи муқаддам судланган, фуқаро Н. Денов тумани ҳудудида соф оғирлиги 732.49 грамм бўлган 200 дона гугурт қутига жойланган “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини 8 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган.

Шунингдек, тезкор тадбирда Н.нинг уйи кўздан кечирилганида, шкафдан 3,34 гр “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси олинган.
Дастлабки суриштирувларга кўра, ушбу гиёҳвандлик моддаси Денов тумани Куёвсув маҳалласида яшовчи фуқаро А.дан олинганлиги маълум бўлди. Шундан сўнг, фуқаро А.нинг яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилган. Унинг уйидан эса 194,09 гр “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Тергов бўлими томонидан фуқаро Н. ва А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 228
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 138
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 216
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 125
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 110
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 3
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 180
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 93
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 144
  • Бўлимлар