«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 23:25
ЎЗO‘Z

Автомобиль йўлларининг ўтказувчанлиги оширилади

09 ноя, 15:30 3 460 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Автомобиль йўлларининг ўтказувчанлиги оширилади Ўзбекистонда қатор автомобиль йўлларининг ўтказувчанлиги оширилади. Бу ҳақда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати иштирокчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш ва ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида айтилган.

Ҳужжатга кўра, автомобиль йўлларининг ўтказувчанлигини ошириш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мўлжалланмоқда.

Бунда қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилган:

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида А380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 581-698 км, 964-1204 км.лари оралиғини реконструкция қилиш;

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрига кўп сонли чет эллик туристларни жалб этиш ва ички туризмни ривожлантириш мақсадида М39 “Алмати-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1135-1145 км.лари оралиғида (“Тахтақорача” довонидан ўтган қисмида) автомобиль йўлини реконструкция қилиш, йўлни кенгайтириш, 4 тасмали қатнов қисмига ўтказиш ва йўлнинг ўртасига қарама-қарши ҳаракат йўналишларини ажратувчи бетон тўсиқлар ўрнатиш;

Тошкент вилояти ҳудудида “Афросиёб” тезюрар электр поезди ҳаракатланадиган темир йўл кесишмаларида тирбандликлар ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида автомобиль йўли билан бир сатҳда кесишган Зангиота тумани ҳудудидаги 3384, Янгийўл тумани ҳудудидаги 3397 ва Чиноз тумани ҳудудидаги 3409-темир йўл кесишмаларида йўл ўтказгичлар қуриш;

Самарқанд вилояти ҳудудида М37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 80 км.да йўлни 4Р243 автомобиль йўли билан кесишган чорраҳасида йўл ўтказгич қуриш;

Андижон вилояти ҳудудидан ўтган А373 “М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 405-450 км.лари оралиғида ҳаракатни икки томонга ажратувчи бетон тўсиқлар (БДО-5) ўрнатиш. Ушбу автомобиль йўлининг аҳоли яшаш жойларидан ўтган 427-429 ва 441-450 км.лари оралиғида тротуар қуриш ҳамда автомобиль йўлининг 405-427 ва 430-450 км.лари оралиғини тунги ёритиш чироқлари билан жиҳозлаш;

Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги маҳаллий аҳамиятга эга 4К871 “Дутир-Меҳнатобод” автомобиль йўлининг 3-10 км.лари, Бағдод тумани ҳудудидаги маҳаллий аҳамиятга эга 4К869б “Фурқат темир йўл бекатига” автомобиль йўлининг 0-7 км.лари, Ўзбекистон тумани ҳудудидаги маҳаллий аҳамиятга эга 4Н902 “Қумбости-Қўқон сув омбори” автомобиль йўлининг 0-12 км.лари, маҳаллий аҳамиятдаги 4К895 “Яйпан-Ўқчи-Шойимбек” автомобиль йўлининг 34-38 км.лари, Бувайда тумани ҳудудидаги 4К882 “Бештерак-Араб” автомобиль йўлининг 2-9 км.лари, маҳаллий аҳамиятдаги 4К912 “Бувайда шимолий Бағдод канали” автомобиль йўлининг 0-5 км.лари оралиғини тўла таъмирлаш;

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р105 “Дарбанд қ.-Бойсун ш.- Элбаён қ.” автомобиль йўлининг 70-89 км.лари, Жарқўрғон тумани ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р100 “Мангузар қ.-Жарқўрғон ш.-Бандихон қ.-Олтинсой қ.-Денов ш.” автомобиль йўлининг 22-54 км.лари оралиғидаги автомобиль йўлининг қатнов қисмини тўла таъмирлаш;

Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятига эга 4Р63 “Когон-Қизилтепа-Тошрабод-Янгиқўрғон” автомобиль йўлининг 20-45 км.лари оралиғида йўлнинг қатнов қисмини тўла таъмирлаш, йўлнинг ушбу қисмидаги хавфли ҳудудларга 1-гуруҳ муҳофазаловчи бетон тўсиқлар (БДО-3) ўрнатиш;

Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятига эга 4Р35 “Жиззах ш.-Пахтакор ш.-Дўстлик ш.-Гагарин ш.” автомобиль йўлининг 0-7 км.лари оралиғини 2-тоифадан 1-тоифага ўтказиш, яъни йўлни 9 метрдан 18,1 метрга кенгайтириш ва 23-31 км.лари оралиғига қарама-қарши ҳаракат йўналишларини ажратувчи бетон тўсиқлар (БДО-5) ўрнатиш;

Хоразм вилоятидаги ҳозирги кунда фойдаланишда бўлган 30 та светофорларни (22 таси шаҳарларда, 8 таси умумфойдаланишдаги автомобиль йўлларида) янги турдаги ёруғдиодли светофорларга алмаштириш;

Сирдарё вилояти ҳудудида М34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 72 км.да ва А373 “М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 13 км.даги “Шодлик” сув истеъмолчилари уюшмасига қарашли бўш ер майдонида ҳамда Андижон вилояти ҳудудида А373 “М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 403 ҳамда 407 км.ларида автомашиналарни тўхташи ва ҳайдовчиларни дам олишлари учун автотураргоҳга эга бўлган қисқа муддатли дам олиш масканларини (кемпинг) ташкил этиш.

Бу борадаги ишлаб давлат дастурлари асосида босқичма-босқич амалга оширилади. Масъул ижрочилар - Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Молия вазирлиги, ҚР Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари.
автомобиль йўллари, ҳаракат хавфсизлиги, таъминлаш




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 0
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 8
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 43
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 34
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 52
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 0
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 0
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 1
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 8
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 17
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 32
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 35
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 154
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 43
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 135
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 141
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 29
  • Бўлимлар