«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 15:52
ЎЗO‘Z

Қандай ҳолларда ҳайдовчига бошқа машинани қувиб ўтиш тақиқланади?

09 ноя, 10:20 3 804 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қандай ҳолларда ҳайдовчига бошқа машинани қувиб ўтиш тақиқланади? Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати қоидалари бўйича навбатдаги эслатма билан чиқди. Унда қувиб ўтиш ҳақида сўз юритилган.

Қайд этилишича, ҳайдовчи қувиб ўтишни бошлашдан олдин:
- ўзи ўтмоқчи бўлган ҳаракатланиш бўлаги қувиб ўтиш учун етарлича масофада бўш эканлигига, қувиб ўтиш жараёнида ҳаракатланишга хавф туғдирмаслигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига;
- шу бўлакда орқада ҳаракатланаётган транспорт воситаси қувиб ўтишни бошламаганлигига;
- олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси қувиб ўтиш, чапга бурилиш (қайта тизилиш) ишорасини бермаётганлигига;
- қувиб ўтишни тугаллаётганда қувиб ўтилаётган транспорт воситасига халақит бермасдан илгари эгаллаган бўлакка қайтиб ўта олишига ишонч ҳосил қилиши шарт.

Рельссиз транспорт воситаларини фақат чап томондан қувиб ўтишга рухсат берилади. Бироқ чапга бурилиш ишорасини бериб, бурилишга киришган транспорт воситасини қувиб ўтиш ўнг томондан амалга оширилади.
Қувиб ўтилаётган транспорт воситасининг ҳайдовчисига ҳаракат тезлигини ошириш ёки бошқа хатти-ҳаракатлар билан қувиб ўтишга тўсқинлик қилиш тақиқланади.

Қувиб ўтишни тугаллагандан сўнг ҳайдовчи илгари эгаллаган ҳаракатланиш бўлагига қайтиши шарт (ўнг томондан рухсат этилган қувиб ўтишдан ташқари).

Бироқ ушбу йўналишда ҳаракатланиш учун икки ёки ундан ортиқ бўлак бўлса, ушбу Қоидаларнинг 67-бандини ҳисобга олган ҳолда, қувиб ўтаётган ҳайдовчи ўзи эгаллаган бўлакка қайтгани заҳоти кейинги қувиб ўтишни бошлашига тўғри келадиган ҳолларда, агар у орқада ўзидан катта тезликда ҳаракатланаётган транспорт воситаларига халақит бермаса, эгаллаган бўлагида ҳаракатланишни давом эттириши мумкин.

Қувиб ўтиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:
- тартибга солинган чорраҳаларда қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига чиқиб;
- тартибга солинмайдиган чорраҳаларда асосий ҳисобланмайдиган йўлларда ҳаракатланишда (айланма ҳаракатланишли чорраҳаларда қувиб ўтиш, кажавасиз икки ғилдиракли транспорт воситаларини қувиб ўтиш ва рухсат этилган ҳолларда ўнг томондан қувиб ўтиш бундан мустасно);
- пиёдалар ўтиш жойларида пиёдалар бўлганда;
- темир йўл кесишмаларида ва уларгача 100 метрдан кам масофа қолганда;
- қувиб ёки айланиб ўтаётган транспорт воситаларини;
- тепаликнинг охирида ва йўлнинг кўриниши чекланган жойларида қарама-қарши ҳаракатланиш йўналишига чиқиб;
- 3.20 ва 3.22 йўл белгилари таъсири доирасида.

Аҳоли пунктларидан ташқаридаги йўлларда секин ҳаракатланадиган ёки катта ҳажмли транспорт воситасини қувиб ўтиш қийин бўлган ҳолларда унинг ҳайдовчиси ушбу транспорт воситасини иложи борича йўлнинг ўнг томонига олиши, зарур бўлганда эса орқасида тўпланиб қолган транспорт воситаларини ўтказиб юбориш учун тўхташи керак.
ҳайдовчи, қувиб ўтиш




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 1
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 43
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 44
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 134
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 263
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 1
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 0
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 1
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 7
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 7
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 41
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 42
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 26
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 38
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 26
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 74
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 44
  • Бўлимлар