«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 08:01
ЎЗO‘Z

Тошкент вилоятида 79 минг 472 та иш ўринлари легаллаштирилди

08 ноя, 12:54 2 693 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент вилоятида 79 минг 472 та иш ўринлари легаллаштирилди Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифлари давомида берилган топшириқлари ижроси юзасидан яширин иш ўринларини легаллаштириш бўйича Давлат солиқ қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда “Йўл харита”лари тасдиқланди.

Шунга мувофиқ Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан жорий йилда 97 минг 324 та иш ўринлари барпо этиш белгиланган, айни пайтда ушбу йўл харитаси асосида манзилли тадбирлар амалга оширилмоқда. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 20 минг 255 та хўжалик субъектларида 79 минг 472 тадан зиёд яширин иш ўринлари аниқланиб легаллаштирилди.

Жумладан, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида 677 та, қурилиш ташкилотларида 300 та, қишлоқ хўжалигида 1 минг 500 та, умумий овқатланиш тармоқларида 150 та, саноат корхоналарида 400 та ва бошқа фаолият билан шуғулланаётган хўжалик субъектларида 4 минг 500 тадан ошиқ яширин иш жойлари доимий ўринларга айлантирилди.

Шунингдек, иш ўринлари ва иш ҳақини легаллаштириш, солиқ мажбуриятини бажариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш бўйича вакил девони Тошкент вилояти вакиллари ҳамда Оҳангарон шаҳар ва Оҳангарон туманлари ДСИ лари билан ҳамкорликда видеороликлар ишланди ва ҳар хил соҳа вакиллари билан давра суҳбатлари ўтказилди.
Амалга оширилган ишлар ва тарғибот натижасида даромад солиғи тўловчи жисмоний шахслар сони тезкор таҳлилларга кўра 445 минг 176 тага етди.
Жумладан, вилоятнинг Оҳангарон шаҳрида 1389 та ва Оҳангарон туманида 2147 та яширин иш ўринлари легаллаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, вилоятда “Йўл харитаси”сида белгиланган манзилли тадбирларни амалга ошириш ишлари давом этмоқда.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
яширин иш ўринлари, легаллаштириш




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 30
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 70
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 342
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 104
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 106
  • Сўнгги янгиликлар
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 1
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 18
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 53
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 35
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 82
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 41
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 234
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 104
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 30
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 58
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 248
  • Бўлимлар