«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 03:56
ЎЗO‘Z

Онлайн тизимга ўтган тадбиркорлар банк кассаларига савдодан тушган нақд пулларни ўзлари белгилаган даврларда топширади

08 ноя, 12:30 3 560 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Онлайн тизимга ўтган тадбиркорлар банк кассаларига савдодан тушган нақд пулларни ўзлари белгилаган даврларда топширади Ҳеч кимга сир эмас мамлакатимизда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини янада эркинлаштириш, унинг ҳажмини кескин ошириш, ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасида ривожланган давлатлар тажрибаси ўрганилиб, уларни мамлакатимиз иқтисодиётига татбиқ этиш юқори самара бермоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан онлайн назорат-касса машиналарини қўллаган тадбиркорлик субъектларига қатор имкониятлар ва енгилликлар берилди.

Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекциясида UzKassa компанияси мутахассислари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъекти вакиллари билан ўтказилган семинарда мазкур фармонга мувофиқ савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг амалиётга татбиқ қилинишига бағишланган семинар ўтказилди.

Тадбирда таъкидланишича, онлайн тизимга ўтган тадбиркорларга нисбатан бугунги кунгача мажбурий қўлланилиб келинган амалдаги фискал хотирали назорат-касса машиналарини ишлатиш, шунингдек, кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш ҳамда иш куни якунида назорат-касса машинасининг кунлик ҳисоботини чиқариб олиш мажбуриятлари бекор қилинган.

Шунингдек, бундай тадбиркорларга кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқи берилади.

Семинарда мутахассислар ва давлат солиқ хизмати органлари ходимлари учрашувда тадбиркорлик субъектлари вакилларига онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг афзалликлари, улардан фойдаланиш тартиби хусусида тўлиқ маълумот бердилар.
Тадбир якунида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.
Бухоро вилояти ДСБ
Ахборот хизмати
савдо, хизмат кўрсатиш, назорат-касса




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 12
  • Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди 06 мая, 22:00 60
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 18
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 198
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 83
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 39
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 12
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 27
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 9
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 60
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 43
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 33
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 36
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 141
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 70
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 57
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 55
  • Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди 06 мая, 22:12 140
  • Бўлимлар