«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 07:44
ЎЗO‘Z

Президент нон ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш юзасидан барча имкониятларни қўллаш бўйича топшириқ берди

08 ноя, 10:12 2 863 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент нон ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш юзасидан барча имкониятларни қўллаш бўйича топшириқ берди Президент Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида жойларда нон ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш юзасидан барча имкониятларни қўллаш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида айтилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги қарорига мувофиқ, дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмлари жорий этилди.

15 октябрдан бошлаб ун ва буғдойнинг нархлари эркинлаштирилди ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир нафақа олувчига ойига 50 минг сўмдан компенсация тўланмоқда.

Қолипли нон билан кафолатли таъминлаш учун етарли ресурс захираси яратилиб, ун ишлаб чиқаришнинг ойлик ҳажми мамлакатда 122 мингдан 142 минг тоннага оширилди. Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 1 килограмм ун биржада 2300-2400 сўмдан сотилаётган бўлса, чакана савдода қолипли нон нархи 1500-1700 сўмни ташкил қилмоқда.

Йиғилишда айрим вилоятларда ноннинг нархи нисбатан юқорилигича қолаётгани кўрсатиб ўтилди.

Шунинг учун, Тошкент шаҳри тажрибасидан келиб чиқиб, барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига унни биржа савдосида сотилишидан бошлаб, нонни чакана савдода сотилишигача бўлган жараённи ҳар куни таҳлил қилиб, аҳолининг нонга бўлган кунлик эҳтиёжини тўлиқ таъминлаб бориш бўйича вазифалар юклатилди.

Жойларда нон ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш юзасидан барча имкониятларни қўллаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига компенсация пулларини ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилишини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди. Бундан ташқари, тоғли ва олис ҳудудларда қиш мавсумига ун ва бошқа озиқ-овқат захираси яратиш лозимлиги қайд этилди.
нон, ишлаб чиқариш, харажат




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 35
  • Хотира – абадий, қадр – муқаддас! 07 мая, 20:23 47
  • Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди 07 мая, 19:36 43
  • АҚШ элчиси «оддий, аммо инқилобий ғоя» ҳақида гапирди 07 мая, 19:08 127
  • Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди 07 мая, 17:45 158
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 96
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 75
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 157
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 28
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 59
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 109
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 113
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 143
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 61
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 102
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 86
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 35
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 68
  • Бўлимлар