«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 13:52
ЎЗO‘Z

Беш ташаббус Миллий гвардия етакчилигида

04 ноя, 14:16 4 667 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Беш ташаббус Миллий гвардия етакчилигида Юртбошимизнинг “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича” 5 та муҳим ташаббусларининг барча йўналишларида республика бўйлаб Миллий гвардия бўлинмаларидаги Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиларининг ҳамкор ташкилот ва вазирлик вакиллари билан биргаликдаги тизимли ишлари йўлга қўйилган.

Ўтган ҳафта мобайнида ёшлар ўртасида маданият, санъат ва спорт йўналишларида, китоб ўқишга ва ахборот технологияларига қизиқишларини оширишга қаратилган бир қатор маданий-маърифий ва оммавий тадбирлар ташкил этилди.

Жумладан, Навоий шаҳридаги Навоий олимпия заҳиралари коллежининг спорт мажмуасида мактаб ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси, Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги ҳарбий ватанпарварликка ихтисослаштирилган 10, 11-синф ўқувчилари билан “Ёшларнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати, Жиззах шаҳрида жойлашган умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Болалар ижодиёти фестивали”, Сурхондарё вилоят бўлинмасида “Ватан муқаддас – уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” бош ғояси асосида “Ҳарбий бўлиш менинг орзуим!” мавзусига бағишланган очиқ эшиклар куни, Қашқадарё вилоятида таълим муассасалари ёшлар иттифоқи етакчилари ва йўналиш сардорлари ўртасида “Югуриш марафони”, Тошкент вилоятида “Энг яхши спортчи оила” тадбирлари ва Ҳарбий-техник институти ташаббуси билан спортнинг мини-футбол тури бўйича Олмазор туман биринчилиги мусобақаси ҳамда туманда жойлашган ўрта умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Бўлиб ўтган барча тадбирлар юқори савияда ташкиллаштирилиб, 4000 дан ортиқ ёшларни қамраб олди. Барча мусобақалар ва тадбирлар
якунида Миллий гвардия таркибий ва ҳудудий бошқарма мутасадди раҳбарлари томонидан ғолиблар ва фаол ёшлар медаль, диплом ҳамда эсдалик учун қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Беш ташаббус, Миллий гвардия




Мавзуга оид янгиликлар
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 1
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 48
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 119
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 123
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 221
  • Сўнгги янгиликлар
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 0
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 0
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 1
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 18
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 9
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 48
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 29
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 26
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 49
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 61
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 139
  • Бўлимлар