«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 20:58
ЎЗO‘Z

«Юмшоқ одамлар»: бундайлар партияларга керакми?

03 ноя, 16:16 2 310 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Юмшоқ одамлар»: бундайлар партияларга керакми? Сўзимни «муҳим сиёсий жараёнлар арафасида турибмиз», дея бошламайман. Муҳим ёки муҳим эмаслигини саноқли ойлардан сўнг биламиз.
Хўш, биз келгуси беш йилликда қанчалик ўзгарамиз? Мавжуд вазият нима деяпти?

Катта энамиз айтгич эди: «Болам, осмонга қараб юбор. Табиатнинг эрталабки «авзойи» куннинг давомини белгилаб беради...»
Демак, ҳозирги жараёнлар келгуси беш йилликка ишора қила олади.

Ўт(аёт)ган беш йилликка қисқача изоҳ:

Парламент палаталари ҳақида ёзмайман. Негаки, бу ҳақда кўпчиликда озми-кўпми тушунча, тасаввур бор. Аммо маҳаллий вакиллик органлари (халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари кейинги пайтларда кўп тилга олиняпти) ҳақида-чи?

Яшириб нима қилдик, аксариятимиз уларнинг фаолияти ҳақида деярли билмаймиз. Ваҳоланки, уларга ҳам ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бошқарув органлари мансабдорлари «танобини тортиб туриш» учун анча ваколат берилган.

Ана шундай органнинг ишчи йиғилиши — сессияларда сиёсий партияларнинг деярли ўрни бўлмади. Сессия бўлиб ўтишини партияларнинг кенгашлари раислари ҳаммадан охири билди. Йиғилишга чақирилмади. Чақирилмагани учун хафа ҳам бўлишмади. Ўз ваколатини талаб қилмади. Айтайлик, сиёсий партия вакилини биров «бурнини қонатмасаям», у қўрқди. Нимадан қўрқди? Ҳокимиятдан!

Буни қарангки, ҳокимиятдан қўрқиши керак бўлмаган, муте ҳисобланмаган камдан кам ташкилотдан бири аслида сиёсий партиялар эди. Унда қўрқишга сабаб нима? Чунки бизда шу кунга қадар сиёсий партияларнинг туман, шаҳар кенгаши раислигига «жуда юмшоқ одамлар» қўйилган. Улар арзимас ойликни олган (балки бундан ортиғига арзимас), аксариятининг партия ишидан ташқари, бошқа иш жойи бўлгани учун ҳам ҳокимиятга эътироз қилмаган. Демак, иккинчи томондан улар ҳокимиятга боғлиқ. Борингки, бу қарашларнинг ҳаммаси рад этилган тақдирда, кенгаш раисида ҳуқуқий-сиёсий билимнинг ўзи бўлмаган.

Хўш, бундай бўлмаслиги мумкинмиди? Албатта, ҳа!

Аввало, сиёсий партиялар кенгаш раислари элнинг энг олди одамлари бўлса. Моддий жиҳатдан етарли таъминланса. Худди ҳоким, судя, прокурор каби маош олса, у бир жойда ишлайди. Ўзини ислоҳ қилади. Қўлидаги низомга қарашга вақт топади. Чанг босиб ётган кодекс ва низомни варақлайди. Халқ унга ишонаётганини (ҳозирча ишонмаса-да) ҳис этади.

Қолаверса, партиянинг бевосита ишлайдиган депутатлари кучли бўлиши керак.

Аввал ҳам бу ҳақда тўхталгандик, сессияни тугашини кутадиган, эснайдиган, нимага қўл кўтараётганини англамайдиган «депутатлар» билан ишлаб бўладими? Ваҳоланки, сиёсий партиянинг низомида ҳар қанча баландпарвоз ЙЎНАЛИШЛАР бўлмасин, ишламайдиган депутатлар жамоаси йиғилса, у бир қадам ҳам силжий олмайди. Жойида депсиниб, келгуси беш йилликни қарши олаверади. Индамай.

Ўзбекистон Республикасининг сайлов кодекси 37-моддасида номзодлар кўрсатиш ҳуқуқига сиёсий партиялар эга эканлиги қайд этилган.

Хўп, шу пайтгача бўлгани бўлди. Ҳокимлар тили ярим қарич, «ёзувчи» номзодни кенгашга яқинлаштиришни истамади. Шунинг учун ҳам депутатликка номзодлар ҳокимият томонидан белгилаб берилди. Чунки, сессияни ҳоким бошқарарди ва унга ақл ўргатадиган депутатнинг бўлиши нодуруст эди...

Энди ҳоким бошқармайдиган сессияларни (ҳозирча бу борада аниқ ҳужжат бўлмасада, шундай ўзгариш кутилмоқда) забонсиз депутатлар билан тасаввур қилиб бўладими? Энди сессияларда «ухлаб» бўладими?

Англашиладики, халқимиз энди бу тоифаларга тоқат қилолмайди. Ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар, режалар белгилаб олинадиган, қарорлар қабул қилинадиган йиғилишларга энди у нуқтайи назар билан қараб бўлмайди. Энди бу тизим энг қуйидан тортиб, энг юқоригача битта юз билан ишлаши керак. Қоғоздаги мақсадлар, низомдаги гаплар ҳаётга сингиши лозим.

Хулоса ўрнида айтишни истардим: Ҳурматли сиёсий партиялар вакиллари! «Юмшоқ депутатлар» сизга обрў келтирмайди. Майли бугунги кунларда ўзингизни ўйламай туринг, одамлар учун ишлайдиган номзодларни топинг, танланг.

Депутатликка номзодларни ўзингиз шакллантиринг. Бу дастлабки қадам. Сизни мустақил куч сифатида кўрсатувчи, том маънода мустақиллигингизни таъминловчи омиллардан биридир. Агар яна эскича тизимда иш кўрилса, партиялар ўзи танлаган номзодни ҳимоя қилолмаса, ҳаммаси чўпчаклигича қолаверади. Сиз ваъда қилаётган сиёсий ўсиш, кураш, ҳурмат, демократия, деган нарсалар ҳали бери бўлмайди. Депутат сизни, сиз уларни танимайсиз. Сайловчи, яъни ОДАМЛАР эса сиёсатгаям, депутатгаям ишонмасликда давом этаверади.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 60
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 143
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 55
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 151
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 269
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 29
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 36
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 15
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 21
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 92
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 28
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 112
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 37
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 146
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 41
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 59
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 104
  • Бўлимлар