«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 14:32
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш: асосий йўналишлар ва янгиликлар

31 окт, 15:14 2 589 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш: асосий йўналишлар ва янгиликлар Жорий йилнинг 30 октябрь куни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш: асосий йўналишлар ва янгиликлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Германиянинг Бремен университети профессори Рольф Книпер, АҚШ Халқаро Ривожланиш Агентлиги (USAID) ва Германия Халқаро Ҳамкорлик Жамияти (GIZ) экспертлари, шунингдек Тошкент давлат юридик университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессор ўқитувчилари ва бошқа юқори малакали экспертлар, турли соҳалар вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги Ф-5464-сон Фармойишига мувофиқ олиб борилаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш ишларнинг бориши бўйича масъулларнинг тақдимотлари тингланди, фуқаролик қонунчилигини халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш, мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, иқтисодиётда хусусий мулкнинг устувор ролини таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини ва инвестицион иқлимни яхшилаш учун зарур чора-тадбирлар ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Шартномалар шаклларини қайта кўриб чиқиш, юридик шахслар ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг турларини камайтириш, криптовалюта, блокчейн каби тушунчаларни фуқаролик қонунчилигига киритиш, қимматли қоғозлар соҳаларига таклиф қилинаётган янгиликлар иштирокчилар ўртасида қизғин баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш, ушбу соҳадаги бошқа қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда.
фуқаролик, қонунчилик




Мавзуга оид янгиликлар
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 11
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 93
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 43
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 75
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 11
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 101
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 165
  • Бўлимлар