«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 06:16
ЎЗO‘Z

ДХХ транзит орқали олиб ўтилаётган 300 минг долларлик гиёҳванд моддаларни қўлга олди

30 окт, 10:02 2 337 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХХ транзит орқали олиб ўтилаётган 300 минг долларлик гиёҳванд моддаларни қўлга олди Фото: ЎзА
Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида қўшни Тожикистондан Ўзбекистон орқали Қозоғистонга олиб ўтилаётган кўп миқдордаги гиёҳванд модда ушлаб қолинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Аниқланишича, Сойиб исмли Тожикистон фуқароси гиёҳванд моддани контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб кирган ва Тошкент шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган Шуҳрат Асқаралиев хонадонига олиб борган.

Ушбу гиёҳванд моддаларни Ўзбекистон орқали транзит сифатида ўтказиш ишларининг ташкилотчиси бўлган Қозоғистон фуқароси, Туркистон вилоятида истиқомат қилувчи Элёр Жўраев Шуҳрат Асқаралиев хонадонига келиб, гиёҳванд моддаларни қабул қилиб олган.

Тезкор ходимлар томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида Элёр Жўраев оғуни Сирдарё вилоятига олиб бориб, айланма йўллар орқали Қозоғистонга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган пайтида қўлга олинган.

Экспертиза хулосасига кўра, Элёр Жўраевдан ашёвий далил сифатида олинган гиёҳванд модда героин бўлиб, жами оғирлиги 20 килограмм 32 граммни ташкил этган.

Мутахассисларнинг фикрича, бугунги кунда 20 кг героин моддасининг нархи 300 минг доллардан ортиқ маблағни ташкил қилади.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 140
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 122
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 173
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 43
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 206
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 285
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 106
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 118
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 181
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 51
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 78
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 153
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 237
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 140
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 30
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 45
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 122
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 173
  • Бўлимлар