«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 07:14
ЎЗO‘Z

Зойир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

26 окт, 16:50 4 880 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Зойир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди Зойир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоятида ҳукумат раҳбарлари иштирокида ўтказилган вилоят фаоллари йиғилишида маълум қилинди.

Аввалроқ, Қашқадарё вилояти ҳокими, прокурори, ИИБ ва ДСИ бошлиқлари ишдан олиниши кутилаётгани хабар қилинганди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг биринчи ўринбосари Эркабой Тожиев Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинлангани тўғрисида маълумот берилди.

Эслатиб ўтамиз, Зафар Рўзиев 2013 йил 27 сентябрдан буён Қашқадарё вилоят ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

Зойир Мирзаев 1968 йил 10 март куни Самарқанд вилояти Жомбой туманида туғилган. Маълумоти – олий. 1994 йилда Тошкент молия институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2008-2010 йилларда - Самарқанд шаҳар ҳокими. 2010 йил 17 декабрдан 2016 йил 15 декабргача Самарқанд вилояти ҳокими. 2016 йилдан 2018 йилгача бош вазир ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, агросаноат мажмуаси раҳбари. 2018 йилдан - бош вазир ўринбосари - агросаноат, озиқ-овқат ва халқ истеъмол моллари мажмуаси раҳбари бўлиб ишлаган. 2018 йил 7 ноябрь куни Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 67
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 178
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 51
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 64
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 1
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 0
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 7
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 12
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 215
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 66
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 119
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Бўлимлар