«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 10:01
ЎЗO‘Z

“Ёниб кетган сигаретлар” операцияси фош этилди

23 окт, 13:05 2 911 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Ёниб кетган сигаретлар” операцияси фош этилди Шу йилнинг ёз фаслида Жиззах вилоятининг М-39 автомагистрали орқали ҳаракатланган йўловчиларнинг кўпчилиги ушбу ҳудудда ёниб кетган “DAF” русумли юк автомашинасига кўзи тушган бўлиши аниқ.

Гап шундаки, 2019 йил 7 июль куни У.А. исмли шахс бошқарувида бўлган мазкур “DAF” русумли автоулов тиркамасида юкланган қиймати 121 000 АҚШ долларлик 550 000 қути чет элда ишлаб чиқарилган сигарет маҳсулотлари билан Қирғизистон Республикасига транзит ўтказиш учун Бухоро вилоятининг “Олот” чегара божхона пости орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келган.

Бироқ, ушбу автотранспорт воситаси 2019 йил 14 июль куни гўёки Жиззах вилояти ҳудудида тиркамасининг орқа қисмидан ёнғин чиқиши натижасида юкхонасидаги сигарет маҳсулотлари билан биргаликда ёниб кетганлиги ҳақида ҳайдовчи томонидан хабар берилган.

Ҳайдовчи тўқиган чўпчакка кўра, автотранспорт воситасининг орқа ўнг томон шинасининг ёниши оқибатида келиб чиққан ёнғин натижасида автотранспорт воситаси ва ундаги сигарет маҳсулотлари бутунлай ёниб кетган ва уни ўчириш имконияти бўлмаган эмиш.
Аммо, катта партиядаги сигаретлар ортилган ушбу автоуловнинг тўсатдан ёниб кетиши ҳақида ҳайдовчи айтган гаплар божхона ходимларини сергак торттирди.

Чунки, ушбу сигаретлар агарда Ўзбекистон Республикасида божхона расмийлаштирувидан ўтказилганида, 6,6 млрд сўм божхона тўловлари тўланиши керак эди.

Шу тариқа Жиззах ва Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 182-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилояти бошқармаси Тергов бўлими ҳамда Давлат божхона қўмитаси ходимлари томонидан олиб борилган ҳамкорликдаги саъй-харакатлар натижасида жиноят кўпга чўзилмасдан очилди, яшириб қўйилган сигаретлар Самарқанддан топилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 19
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 98
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 252
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 74
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 110
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 155
  • Сўнгги янгиликлар
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 7
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 54
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 40
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 19
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 49
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 98
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 267
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 124
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 70
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 144
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 205
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 177
  • Бўлимлар