«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 00:05
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Экологик партияси Дубай шаҳзодасининг овидан бехабарми?

22 окт, 11:30 3 933 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Экологик партияси Дубай шаҳзодасининг овидан бехабарми? HSH телеграм канали республикамиздаги энг ёш партия - Ўзбекистон Экологик партиясининг сайловолди кампанияси деярли сезилмаётган бир вақтда уларга пиар учун текин маслаҳат берди.

3-4 кун муқаддам Интернетнинг миллий сегменти Дубай шаҳзодасининг Навоий вилоятидаги ов тафсилотлари билан тўлиб тошди.

Гарчи, бу овни амалга ошириш ўзаро келишув, мавжуд норматив ҳужжатлар талабларига биноан ўтказилган бўлса-да, кўплаб ўзбекистонликларнинг бундан ғаши келгани рост. Шунчаки сенинг юртингда, сенинг тупроғингда ўзга диёрдан келганлар нега кўнгли тусаганини қилиши керак деган савол Ватанини севган ҳар бир одамда туғилади. Ва тушунинглар, бу табиий ҳол.

Бундай вазиятда бу ғашликни тарқатишнинг бирдан бир йўли – Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси жим турган бир пайтда ушбу ов ҳақидаги маълумотларни Экологик партия эълон қилиш мумкин эмасми?

- Ўзбекистонда хорижий шахслар томонидан ов қилишнинг тартиблари қандай?
- Шаҳзода қандай турдаги ёввойи ҳайвонларни қанча миқдорда овлади?
- Бунинг учун давлат бюджетига қанча тўлов ундирилди?

Шаҳзоданинг тувалоқларни-ку овлашини тушунишимиз мумкин (ўзлари кўпайтиришяпти-да). Аммо, ов ҳақидаги видеолавҳаларда товушқонлар (ёввойи қуёнлар)нинг овланганини кўриш мумкин. (Ҳа-я, бир ойча аввал Бухорода 33 бош товушқонни овлаган шахслар 6 млн. сўм жаримага тортилганди.

Яна бир масала - Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси сайтида Ўзбекистон Қизил китобини тополмадим. Вахоланки, 2016 йилдаёқ Қизил китобнинг электрон шакли расмий веб-сайтида жойлаштирилиши норматив ҳужжат билан белгиланган экан.

Гапнинг индаллоси, мана шунақа вазиятларда жим туриш эмас, аксинча одамларни нотўғри тасаввурларга берилишдан тиядиган ахборотларни бериш партияга кўпроқ наф келтиради.

Фурсатдан фойдаланиб қолмайсизми, ахир...




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 43
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 250
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 87
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 95
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 80
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 59
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 32
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 21
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 83
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 107
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 36
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 70
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 68
  • Аббосбек Файзуллаев “кашфиётлар” қаторида 03 мая, 22:29 171
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 187
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 119
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 43
  • Бўлимлар