«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 04:28
ЎЗO‘Z

Бошқарув инновациялари кунлари: катта маълумотлардан блокчейнгача (фото)

19 окт, 22:43 2 214 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бошқарув инновациялари кунлари: катта маълумотлардан блокчейнгача (фото) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби, БМТ Тараққиёт дастури томонидан ташкил этилган Бошқарув инновациялари кунлари доирасида хорижий ва маҳаллий экспертлар томонидан семинарлар ўтказилмоқда, маърузалар ўқилмоқда, муҳокамалар қизғин кечмоқда.

Корея Республикасидан ташриф буюрган Жинвон Хо электрон ҳукумат бўйича мутахассис бўлиб, у “Давлат хизматлари учун катта маълумотлар” мавзусида чиқиш қилди. Проф. Жинвон Хо Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази учун World Friends Korea (WFK) дастурида электрон ҳукумат бўйича маслаҳатчидир.

Бугунда рақамли оламда 2.7 зеттабайт ҳажмдаги маълумотлар мавжуд. Бутун дунё бўйлаб ҳар дақиқада 150 мингга яқин электрон хат жўнатилади, Фейсбук ижтимоий тармоғига 3,3 миллионта пост қўйилади, Гугл тизими орқали 3,8 миллионта қидирув, Инстаграм орқали 65 мингдан зиёд фотосурат, Ютуб орқали 500 соатлик видеоёзувлар жойлаштирилади. Бу ҳар дақиқада қўйиладиган маълумотлар холос!

Катта маълумотлар бу технологиялар эмас, балки сунъий интеллект, маҳсулот интернети каби янги технологиялар билан ҳамкорлик учун хазина бўлиб, муҳими ундан фойдалана билишдир. Ўта йирик ва мураккаб маълумотлардан маълум билимларни олиш ва зарур ахборотларга эга бўлиш мумкин, ўз навбатида бундай ахборотлар янги қонуниятларнинг кашф этилишига сабаб бўлади. Маълумотлар билимга айланади, ҳаётимизни ўзгартиради, стратегияни белгилайди, танлов йўналишини аниқлайди, бошқа фанлар ва технологиялар ва ижтимоий тадқиқотларни амалга оширишга ёрдам беради.

Жинвон Хонинг фикрича катта маълумотларни тўплаш, саралаш, сақлаш учун ва улардан фойдаланиш учун маблағдан ташқари малакали кадрлар керак. Бунда давлат хизматчиларидан инновацияларни қабул қилиш салоҳияти талаб этилади. Тадбир иштирокчилари блокчейннинг жорий этилиши Ўзбекистон рақамли ривожланиш стратегиясининг такомиллаштирилишига қандай таъсир кўрсатишини муҳокама қилдилар.

БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва Марказий Осиё бўйича бюроси мутахассиси Роберт Пашичко “Блокчейн ва ривожланиш” борасида маъруза қилди. Унинг фикрича, 2027 йилга келиб жаҳон ялпи ички маҳсулотининг ўн фоизи блокчейн технологиясида сақланади. Блокчейн бир-бирига нотаниш одамларнинг умумий ёзувларга ишонишига имконият яратади. Блокчейн молиявий амалиётларни, жумладан пул ўтказмаларини қулай, хавф-хатардан холи ва ортиқча харажат қилмай амалга ошириш имконини беради. Бу технологиядан нафақат банк-молия соҳасида, балки логистика ва энергетикада, кадастр хизматларини кўрсатишда, сайлов компанияларини онлайн тарзда ташкил этишда фойдаланиш мумкин.

Бошқарув инновациялари кунлари доирасида, шунингдек, “Ақлли шаҳар” концепциясининг инновацияларни жорий этилишига таъсири ва аҳоли турмуш даражасини белгилаши ҳақида муҳокамалар бўлди. Танқидий ва стратегик фикрлаш масалалари кўриб чиқилди. Шаҳарларда қуёш энергиясидан фойдаланиш, ўрмонлар ва боғларни тиклаш, блокчейн ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотларини назорат қилиш масалалари қатнашчиларнинг баҳсу мунозараларига сабаб бўлди.
Наргиза Камолова




Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 13
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 117
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 73
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 30
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 92
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 20
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 13
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 25
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 24
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 52
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 35
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 32
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 141
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 28
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 117
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 81
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 73
  • Бўлимлар