«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 17:36
ЎЗO‘Z

Қонунбузарлардан тўловлар тўлиқ ундириладиган бўлди

19 окт, 15:20 2 720 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қонунбузарлардан тўловлар тўлиқ ундириладиган бўлди Божхона тўловларини тўламаслик мақсадида хорижий мамлакатдан олиб келинган техникаларнинг ишлаб чиқарилган йилини нотўғри кўрсатишга уриниш ҳамда товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодларини ўзгартириш каби навбатдаги қонунбузарлик ҳолатлари божхоначилар томонидан фош этилди.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари фуқаро Р.Ҳ. томонидан салкам 505 миллион сўм имтиёз асосида олиб кирилаётган автокран воситасининг ёрлиқларидаги маълумот билан автомашинанинг ҳолати божхоначилар эътиборини тортди ва автотранспорт воситаси белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилди.

Натижада, мазкур автотранспорт воситаси ҳужжатларда кўрсатилганидек 2017 йилда эмас, балки 2010 йилда ишлаб чиқарилгани маълум бўлди.

Шунингдек, мазкур постнинг ўзида яна бир ҳолатда хориждан пойтахтимиздаги иккита корхона номига келтирилган “Кран ва қазиш мосламаси” ҳамда “Аэродром газ станцияси” товарларига тақдим этилган божхона юк декларацияларида товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН) коди нотўғри таснифланганлиги маълум бўлди. Натижада божхона тўловларидан имтиёз нотўғри қўлланилишининг олди олиниб, давлат бюджетига қўшимча 12,3 миллиард сўм божхона тўловлари ҳисобланди.

Шунга ўхшаш ҳолатларда, мазкур божхона пости ҳамда “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан корхона номига келган товарнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодини нотўғри таснифлаб божхона расмийлаштирувига тақдим этганлиги аниқланди. Натижада 57,7 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Яна бир ҳолатда, “Сергели” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан темир йўл контейнерида пойтахтимизда фаолият олиб бораётган корхона номига келган товарлар назоратдан ўтказилди.

Божхона кўриги натижасида, контейнерларда ҳужжатларда кўрсатилган товарлардан ортиқча бўлган жами 910 кг оғирликдаги “Полиуретанли герметик, қотирувчи” товарлари борлиги аниқланди. Аниқланган қонунбузилиши ҳолати натижасида, давлат бюджетига 8,6 миллион сўм божхона тўловлари ундирилмай қолишининг олди олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 27
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 114
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 2
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 8
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 18
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 37
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 50
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Бўлимлар