«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 01:31
ЎЗO‘Z

«Нуроний» жамғармаси вакили: «Дабдабали тўй қилаётган амалдорларимизнинг танобини ҳам бир тортиб қўйиш керак»

17 окт, 23:42 2 701 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Нуроний» жамғармаси вакили: «Дабдабали тўй қилаётган амалдорларимизнинг танобини ҳам бир тортиб қўйиш керак» Ўзбекистонда дабдабали тўйлар қилишда нафақат бойлар, балки амалдорлар ҳам салбий намуна бўлмоқда. Бу фикр Ёшлар пресс-клубининг тўйларни тартибга солиш тўғрисидаги низом муҳокамасига бағишланган навбатдаги анжуманида «Нуроний» жамғармаси Республика бошқаруви бўлими мудири Шавкат Миролимов томонидан билдирилди.

Шавкат Миролимовнинг таъкидлашича, «пул топиб ақл топмаганлар» — дабдабали тўй қилаётганларнинг фақатгина бир тоифаси. Бунинг иккинчи тоифаси эса амалдорлар ҳисобланади.

Ҳаммамиз тўйларга борамиз, ошларга борамиз. Назар солиб, ўрганиб, қараб юрсам, дабдабали тўйларни ўтказаётганларнинг ҳаммаси ҳам пул топиб ақл топмаган бойваччалар эмас. Айниқса раҳбарларга ёқмайдиган бир гапимни айтмоқчиман.

Пул топиб ақл топмаганлар дабдабали тўй қилаётганларнинг бир тоифаси бўлса, амалдорларимизнинг тўйлари — шунинг иккинчи тоифасидир. Вазирларимиз, ҳокимларимиз, катта маош олиб, катта даромадли жойда ишлайдиган амалдорларимизнинг тўйлари — 100 фоизи десам адашарман — 99 фоизи дабдабали бўляпти.

Исрофгарчилик кўп бўляпти шу жойларда. Менимча, амалдорларимизнинг ҳам танобини бир тортиб қўйишимиз керак, ҳисоб-китобини қилишимиз керак.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил мартида бўлиб ўтган видеоселекторда дабдабали тўйларни қоралаган, ижро органлари раҳбарларининг тўй-маросимларга боришини тақиқлаган эди.

«Ҳамма бир хил тўй қилади. Агар бирорта раҳбар — прокурорми, солиқчими, ҳокимми, чегарачими — меъёрдан чиқса, ўша куниёқ қамайман. Вазир ё бош вазир ўринбосари 500 кишига тўй қилишга етадиган маошни қаердан олади? Ҳаммаси ўғрилик бу, тагини суриштирсак. Ўғрилик!», — деганди ўшанда Президент.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 84
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 30
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 178
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 244
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 23
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 51
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 84
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар