«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2019, 08:25
ЎЗO‘Z

Қашқадарёда эркак божаси ва қайнакаси томонидан шафқатсизларча ўлдирилди (видео)

14 окт, 21:20 2 554 Жамият
Қашқадарёда эркак божаси ва қайнакаси томонидан шафқатсизларча ўлдирилди (видео)
«Ўзбекистон» телеканалининг «Бир жиноят изидан» кўрсатувида божаси ва қайнакаси томонидан шафқатсизларча ўлдирилган эркак ҳақида ҳикоя қилинди.

2019 йил 15 август куни кеч соат 19:00 ларда Миришкор тумани ички ишлар бўлимига хабар келиб тушади: Тумандаги «Чаманзор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи канал ирмоғидан осиё миллатига мансуб шахси номаълум эркак кишининг мурдаси топилди. Зудлик билан тезкор тергов гуруҳи тузилиб, воқеа жойига етиб борилди.

Тергов гуруҳи қотиллик қурбони бўлган эркакнинг шахсини аниқлаш мақсадида бедарак йўқолганлар, чет элга ишлагани кетган одамлар ва бошқа тоифадаги қидирувдаги шахсларни бирма-бир сўраб суриштира бошлади.

Суд-тиббий экспертизаси мурданинг ёши ўртача 30—35 ёшларда эканлиги, унинг чап кўзининг юқориси ва ўнг чакка соҳасида, ўнг энса ва қулоқ соҳасида, бурнида, жами 10 дан ортиқ эзилиб-йиртилиш кўринишидаги жароҳатлар борлигини аниқлади.

«Бу ҳолат бўйича биз зудлик билан фотосуратга олиниб, суриштирув ишларини олиб бордик. Барча шахсий таркиб ўша ерга жалб қилиниб, тегишли топшириқлар берилди. Шахсий таркиб мурданинг шахсини аниқлаш бўйича суриштирув ишларини олиб борди. Барча маҳаллалар, жамоатчилик вакиллари жараёнга жалб қилинди. Фотосуратлар маҳаллаларга кўрсатиб чиқилди. Уйидан чиқиб кетганлар, туман ҳудудидан бедарак кетганлар бўйича ҳам суриштирув ишлари олиб борилди. Миришкор туманидан бедарак чиқиб кетган фуқаролар аниқланмагани учун қўшни туманларга хабарномалар жўнатдик», — дейди Миришкор туман ИИБ бошлиғи Нодир Исмоилов.

Шундан сўнг вилоят ички ишлар бошқармасининг шахсга қаратилган жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари вилоят бўйича тезкор қидирув-суриштирув ишларини бошлаб юборди.

Суриштирув ишлари натижасида Косон туманидаги «Регзор» маҳалласида яшовчи 1983 йилда туғилган Бобур Жумаевни бедарак йўқолгани ҳақида хабар олинди.

Изсиз йўқолган эркак бошқа маҳаллаларда рўйхатларда туриб, «Пахтазор» маҳалласида яшаб юрганлиги маълум бўлди. Маҳаллада яшовчи одамлар билан бирма-бир суҳбатлашилди. Лекин улардан ҳеч қандай маълумот олишнинг иложи бўлмади.

«Жумаев Бобурнинг турмуш ўртоғи Дилноза Шодиева билан суҳбат ўтказилди. Аёл турмуш ўртоғининг анчадан бери Россияга ишлашга кетган, деб ўйлаб юрганини билдирди. Шундан сўнг ушбу ҳолат юзасидан яна ҳам кўпроқ суриштирув ишлари олиб борганимизда Жумаев Бобурнинг муттасил равишда спиртли ичимлик ичишга ружу қўйганлиги, оиласи билан нотинч эканлиги аниқланди.

Аниқланишича, Дилноза Шодиева, унинг акаси Ўктам Атақов, поччаси Қодир Жўраевлар 2019 йил 11 август куни Бобур Жумаевнинг маст ҳолда уйда ухлаётганидан фойдаланиб, уни турли тўқмоқлар билан боши ва бошқа аъзоларига уриб, унга тан жароҳати етказиб, ўлдириб, мурдани уйда бўлган мототциклга ортиб, Миришкор тумани бош каналига олиб келиб, қорнига тош боғлаб оқизиб юборган.

Шундан сўнг улар ҳақидаги маълумотлар тўпланиб, тергов бўлимига топширилди», — дейди Қашқадарё вилояти ИИБ шахсга қаратилган жиноятларга қарши курашиш бўлими бошлиғи Хўжаназар Баҳриев.

Маълум бўлишича, қотиллик қурбони бўлган Бобур Жумаев 11 август куни маҳалладаги дўконлардан бирига кириб, спиртли ичимлик истеъмол қилади. Шундан сўнг у ўзи яшайдиган иссиқхона хўжалигига келиб рафиқаси Дилноза Шодиевани ўласи қилиб калтаклайди.

«Эрим 11 август куни кеч соат 19:00 ларда уйга келди. У оёқда тура олмайдиган аҳволда эди. Ҳайит куни эди ўшанда. Уйда на нон, на бошқа маҳсулот, ҳеч нарса йўқ. Болам билан мен куни билан уйда оч ўтирдим. Кечки пайт дарвоза эшиги тақиллади. Эримнинг овозини эшитишим билан эшикни очдим, очишим билан қўлимдан болани олиб, иссиқхона томонга қаратиб отиб юборди ва мени уриб кетди. Кейин уйга кириб кетди ва пичоқ олиб чиқиб, менга ташланмоқчи бўлди. Мен кўчага қочиб чиқдим ҳамда қўшнимнинг телефонидан акамга қўнғироқ қилдим. ‘Ака, тез келинг, мени уряпти, шунақа қиляпти’, дедим. Кейин акам билан куёвим етиб келди. Шунда акамлар келиб уни урди, у жойида ўлди. Ўлдириб қўйганидан кейин олиб чиқиб кетди, мен ўша ерда қолдим», — дейди Дилноза Шодиева.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Актриса Луиза Расулова туғилган кунини нишонламоқда (фото) 24 апр, 10:30
  • Сергелидаги машина бозорида тўппончадан ўқ узган эркак ким эди? (видео) 22 окт, 16:30
  • Наврўз арафасида очилиши режалаштирилган йўл қурилишидан (фоторепортаж) 09 янв, 17:03
  • Тошкентда “барча муаммоларни ҳал қилувчи эркак” пайдо бўлди 08 июн, 12:35
  • Ўзбекистоннинг энг яхши терговчилари аниқланди 21 май, 17:09
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хотирасини йўқотгандан кейин ҳам ўз йигитини қайтадан севиб қолган қиз (фото) 17 ноя, 07:37 90
  • Ҳайвонлар танасидаги оғриқларни қандай изҳор қилишади? 17 ноя, 07:00 206
  • Евро-2020 саралаш босқичи. Россия ўз уйида йирик ҳисобда мағлуб бўлди 17 ноя, 01:08 389
  • «Соқол» масаласида Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг баёноти (видео) 17 ноя, 00:16 773
  • "Жаноб Бин" ролини маҳоратли ижро этган 64 ёшли Рован Аткинсон ҳақида 16 ноя, 23:59 604
  • Улкан итлар ҳақида... 16 ноя, 23:32 504
  • Бизни айбламанг! 16 ноя, 23:03 510
  • Кумуш тангалар омад келтирадими? 16 ноя, 22:35 405
  • Фарғона ҳокими яна жамоатчилик эътибори марказида! Бу сафар нима бўлди? 16 ноя, 22:09 1 393
  • Бокс: 7 нафар ёш боксчимиз Осиё чемпионати финалига йўл олди 16 ноя, 21:43 318
  • Бўлимлар