«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 09:56
ЎЗO‘Z

Қалбаки АҚШ долларини ҳақиқийсига алмаштиришнинг антиқа йўлини топган фирибгар

13 окт, 06:00 3 515 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қалбаки АҚШ долларини ҳақиқийсига алмаштиришнинг антиқа йўлини топган фирибгар Фирибгарлик йўли билан қалбаки 700 АҚШ долларини ҳақиқийсига алмаштириб, фуқарони чув туширган С.Исматов 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди катта консультанти Акрамжон Арипов маълум қилди.

Муқаддам уч марта судланган фуқаро С.Исматов қамоқдан чиққанида икки ой ҳам ўтмай, яна жиноятга қўл урди. У ўзининг жиноий шериклари билан қалбаки 700 АҚШ долларини ҳақиқийсига алмаштиришнинг антиқа йўлини топди.

Шерикларидан бири банкка кириб кимнинг қанча чет эл валютаси олиб кетаётганини аниқлайдиган ва иккинчиси унинг ортидан бориб, иккинчи эпизодни бажарадиган бўлишди.

Андижонлик З.Султонова ўғли билан Наманган шаҳридаги “Инфин банк”дан эридан келган 750 АҚШ долларини олишаркан, 50$ни бозор қилиш мақсадида сўм қилиб банкдан чиқишди. Улар “Сардоба” бозорига келиб бозорликларини қилиб чиқишгандики, машиналари олдида чиройли кийинган йигит қарши олди.

— Зулфия Султонова сизмисиз, опа?
— Ҳа мен...
— Минг бор узр опа, мен банк ходимиман. Озгина англашилмовчилик бўлибди, бошқага келган пулни ходимларимиз адашиб сизга бериб юборишибди, шунга...

Шу пайтда телефон жиринглайди-да гўё банкда шу бўйича тинтув бўлаётгандек “бошлиқ” ҳолатни суриштиради.
— Ҳа, ҳозир опани олдидамиз, мана...

Телефон З.Султоновага тутилади.
— Алло, мен ҳозиргина сиз пул олган банкнинг бошлиғиман, опа узр йигитлар хатоликка йўл қўйишибди. Пулингизни алиштириб беришади, бизни муаммодан чиқаринг, илтимос опа...

“Ҳа, бўпти-да, буям доллар, уям доллар. Иш бор жойда камчилик бўлади-да...” Аёлнинг калласига келган фикр шу бўлдию пулларни осонгина алишишди.

Фирибгарлар асл пулга, фуқаро қалбакисига эга бўлди. Орадан бироз муддат ўтиб 100 долларни сўм қилдириш мақсадида банкка келган З. Султоновага пулининг қалбаки эканлигини айтишади. Олиб борилган суриштирув, тезкор текшириш натижаларида юқоридаги ҳолат фош бўлади.

С.Исматов суд ҳукми билан 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 47
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 217
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 304
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 78
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 107
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 53
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Бўлимлар