«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 02:53
ЎЗO‘Z

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс лойиҳаси бўйича экспертлар муҳокамаси давом этмоқда

11 окт, 23:43 3 167 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс лойиҳаси бўйича экспертлар муҳокамаси давом этмоқда Жорий йилнинг 11 октябрь куни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтида “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексини “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунга мувофиқлаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Германия Халқаро Ҳамкорлик Жамияти (GIZ) экспертлари Кристине Коре-Перконе (Латвия Республикаси), Алмат Габбасов (Қозоғистон Республикаси), шунингдк, Бош прокуратура Академияси, Тошкент давлат юридик университети ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Давра суҳбатида “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун доирасида кўрилиши лозим бўлган ҳуқуқбузарликларни амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдан чиқариш мезонлари, тадбиркорлик соҳасига оид ҳуқуқбузарликлар юзасидан ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, Қозоғистон Республикасидан ташриф буюрган эксперт Алмат Габбасов ўз хулосасида “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилинганлиги амалдаги қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва қайта кўриб чиқиш ҳамда рақобатдош нормалар ва ҳуқуқий механизмларни бекор қилишни тақозо этишини таъкидлади.

Шу муносабат билан, ҳуқуқий коллизияларни чиқариб ташлаш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс нормаларини яқин кунларда кучга кирган “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунга асосан қайта кўриб чиқиш муҳим аҳамият касб этишини билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси лойиҳаси экспертлар таклифлари асосида такомиллаштирилади ва умумхалқ муҳокамасига қўйилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 24
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 209
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 67
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 105
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 147
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 46
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 24
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 66
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 23
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 28
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 42
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 59
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 64
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 110
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 104
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 114
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 397
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 137
  • Бўлимлар