«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 16:18
ЎЗO‘Z

Нима учун бизда хусусий валютафурушларга рухсат берилмаслик сабаби айтилди

11 окт, 19:32 3 113 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нима учун бизда хусусий валютафурушларга рухсат берилмаслик сабаби айтилди Ўзбекистон ҳудудида чет эл валютаси билан олди-сотди қилиш ҳуқуқи фақатгина Ўзбекистон Республикаси банкларига берилган. Мазкур норма бугун Сенат тасдиғидан ўтган янги таҳрирдаги «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонуннинг 19-моддасида белгилаб қўйилган.

Қонун юзасидан муҳокамаларда сенатор Гулчехра Рихсиева юқоридаги модда юзасидан Марказий банк раҳбариятига савол билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

«Кўплаб давлатларда валюта олди-сотдисини [банклардан ташқари] хусусий айирбошлаш шохобчалари ҳам амалга оширади. Бизда эса айрим фуқаролар бу фаолият билан шуғулланиб, жавобгар бўлиб қолиши ҳолатлари ҳам кузатилади. Мана шу фаолиятни ҳам қонунийлаштириш вақти етмадимикан?

Фуқаролар солиқ тўлаб, тегишли рухсатни олган ҳолда хусусий айирбошлаш шохобчаларида валюта олди-сотдиси билан шуғулланишлари масаласига қандай қарайсиз? Ёки бундай фаолият тури ҳозиргача йўқлигига қандайдир бошқа сабаблар борми?» – деб савол билан юзланди Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори.

Саволга Марказий банк раиси ўринбосари Бобур Абубакиров жавоб берди.
«Қонунимизни ишлаб чиқиш жараёнида бошидан бу масала жуда ҳам кўплаб марта кўтарилган. Бу бўйича Марказий банк томонидан алоҳида хорижий тажриба ўрганилди.

Хорижий тажрибага кўра, айрим давлатлар, мисол учун Россия Федерацияси ва қўшни Тожикистонда мазкур амалиёт жорий қилинган эди. Ва бу амалиёт ўзини оқламаган. Яъни хусусий секторга валюта айирбошлаш операциялари бўйича ҳуқуқ берилиши улар томонидан мазкур ваколатнинг суиистеъмол қилинишига олиб келган. Жумладан, қалбаки валюта сотилиши, нореал курслар қўйилиши, асосланмаган ҳолда нореал катта миқдорда комиссия тўловлари ундирилиши кузатилган ва албатта, охирига келиб бундан аҳоли азият чеккан.

Бундан ташқари, мазкур амалиётнинг тижорат банклари орқали амалга оширилишинг асосий сабабларидан бири – жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишдир. Ҳозирги кунда халқаро тажрибага асосланган ҳолда валюта олди-сотди амалиётлари фақатгина тижорат банклари орқали амалга оширилиши мақсадга мувофиқ, деб топилган», – деди Бобур Абубакиров.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 0
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 130
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 252
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 82
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 140
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 2
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 75
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 138
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 42
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 26
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 36
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 15
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 78
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 130
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 253
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 94
  • Бўлимлар