«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 05:01
ЎЗO‘Z

Самарқандда «майизхўр»лар қўлга олинди

11 окт, 10:46 4 435 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Самарқандда «майизхўр»лар қўлга олинди Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани Оқмачит қишлоғида яшовчи Н.Б. 7 октябрь куни ўз бошқарувидаги “Labo” русумли автомашинага 20 қоп майизни юклаб, “Навкат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи йўлда кетаётганда кутилмаганда транспорт воситаси панд берган.

“Постда” хабарига кўра, вақт 02:30га яқинлашганида узоқдан машина яқинлашиб келган. У кўмак олиш умидида машина томон тинимсиз қўл кўтариб, тўхташига ишора қилган.

Машина яқинлашиб тўхтаган. “Кобальт” русумли автомашинадан икки номаълум шахс тушиб, ҳеч бир сўз демасдан, Н.Б.нинг олдига яқинлашган. У-бу савол бериб вазиятни ўрганган бўлишган. Кейин эса Н.Б.нинг турли жойларига уриб кетишган. Талончилар унга жиддий жароҳат етказиб, 20 қоп майизни машинага ортганича воқеа жойидан яширинишади.

Жабрланувчи ўзига келиб, тезда бу ҳақда ички ишлар органига мурожаат қилди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қўшработ туманининг Янгиқишлоқ қишлоғида яшовчи Э.Д. ва Н.Н. содир этгани аниқланиб, улар қўлга олинди.

Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари давом этмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 36
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 216
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 70
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 107
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 147
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 46
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 36
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 94
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 33
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 31
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 52
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 76
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 73
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 123
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 123
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 120
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 432
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 145
  • Бўлимлар