«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 12:36
ЎЗO‘Z

Собиқ маданият вазири Баҳодир Аҳмедов янги лавозимга тайинланди

09 окт, 22:43 3 315 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Собиқ маданият вазири Баҳодир Аҳмедов янги лавозимга тайинланди Ҳукумат қарори билан Баҳодир Аҳмедов Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятининг раҳбари лавозимига тайинланди.

У айни пайтда Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибиятининг Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ислоҳотлар таҳлили ва мониторинги бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Баҳодир Аҳмедов 1973 йилда туғилган бўлиб, 1996 йилда Тошкент электротехника алоқалар институтини, 2007 йилда эса Президент қошидаги Давлат бошқарув академиясини битирган.

У турли йилларда Олмазор тумани маданият ва спорт ишлари бўлими мудири, Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Тошкент вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи, Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси ўринбосари, Маданият ва спорт ишлари вазири (2014-2017 йилларда), Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари каби масъулиятли лавозимларда ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов яқинда Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланган Абдурашид Жўрабоевнинг ўрнини эгаллади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 0
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 66
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 65
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 101
  • Сўнгги янгиликлар
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 0
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 35
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 70
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 65
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 129
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 83
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 42
  • Бўлимлар