«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 04:00
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда янги кодекс ишлаб чиқилади

09 окт, 11:20 3 358 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда янги кодекс ишлаб чиқилади Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги Кодекси лойиҳаси юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, шунингдек Тошкент давлат юридик университети, Германия Халқаро Ҳамкорлик Жамияти (GIZ) ва АҚШ Халқаро Ривожланиш Агентлиги (USAID) экспертлари иштирок этишди.

Кодекс лойиҳаси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 44-банди ижроси доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур лойиҳа қабул қилиниши билан амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ўз кучини йўқотади.

Янги ишлаб чиқилган Кодекс лойиҳасида Давлат дастурида белгиланган қуйидаги вазифалар ўз аксини топган:
- ишни кўришнинг процессуал тартибини такомиллаштириш;
- процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини мақбуллаштириш;
- маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш юритиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш (электрон баённома, электрон маъмурий иш ва бошқалар);
- жабрланувчи аризасига асосан юритиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни тугатиш тартибини жорий қилиш;
- маъмурий жазо чоралари тизимини либераллаштириш;
- жарима жазосини ихтиёрий ижро этишни рағбатлантиришнинг дифференциал тартибини жорий этиш;
- маъмурий жавобгарликка тортишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахслар тоифасини мақбуллаштириш.

Бундан ташқари, лойиҳада бир нечта концептуал ўзгаришлар таклиф этилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
- Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс лойиҳасида умумҳуқуқий ва махсус принциплар рўйхатини аниқлаштириш ва кенгайтириш;
- Маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан юридик шахслар жавобгарлигини жорий қилиш;
- Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексни “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонун билан мувофиқлаштириш;
- Маъмурий жавобгарлик ва маъмурий жазодан озод қилиш.

Давра суҳбати давомида Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексни “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун билан мувофиқлаштириш, юридик шахсларни жавобгарлиги, жарималар миқдори масалаларида жиддий баҳс мунозаралар бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекси лойиҳаси мутахассислар таклифлари асосида такомиллаштирилади ва умумхалқ муҳокамасига қўйилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 12
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 18
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 48
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 79
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 46
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 74
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 36
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 12
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 49
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 23
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 23
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 73
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 67
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 18
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 59
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 48
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 43
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 95
  • Бўлимлар