«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 09:26
ЎЗO‘Z

“Яшил” йўлакдаги дрон тўхтатиб қолинди

08 окт, 14:30 2 696 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Яшил” йўлакдаги дрон тўхтатиб қолинди Божхоначилар мамлакатимизга олиб кирилиши тақиқланган товар моддий бойликларни ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши самарали кураш олиб боришмоқда.

Жумладан, Наманган халқаро аэропортига “Москва-Наманган” йўналиши бўйича учиб келиб, “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган фуқаро Р.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, унинг юклари ичида божхона назоратига тақдим этилмаган ва жисмоний шахслар томонидан олиб кирилиши тақиқланган 1 дона учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 2 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги
ЎРҚ-534-сонли Қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2444-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланган. Мазкур Қонуннинг 1-моддаси 2019 йил 4 ноябрдан амалга киритилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 0
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 2
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 58
  • Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди 06 мая, 22:00 79
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 27
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 213
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германия канцлери Ригада: Россиянинг ҳисоб-китоблари ўзини оқламади 07 мая, 08:57 0
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 1
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 2
  • Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди 07 мая, 08:10 0
  • Хитой, Франция ва Европа Иттифоқи етакчилари Исроилдан Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилди 07 мая, 07:25 1
  • Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди 07 мая, 06:58 21
  • ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни қабул қилди 07 мая, 06:30 39
  • Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз! 07 мая, 06:00 93
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 58
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 87
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 26
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 276
  • Бўлимлар