«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 00:29
ЎЗO‘Z

Саида Мирзиёева кўзи ожиз болалар учун махсус компьютер марказини очиб берди (фото)

03 окт, 22:55 5 136 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Саида Мирзиёева кўзи ожиз болалар учун махсус компьютер марказини очиб берди (фото) Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан 3 октябрь, пайшанба куни Тошкент шаҳридаги кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида компьютер марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Марказ Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида фойдаланишга топширилди.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Маросимда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ёшларнинг таълим-тарбияси учун шароитлар яратишга йўналтирилган «5 та ташаббус»ни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрилаётганини таъкидлади. Ушбу ташаббуслар орасида, хусусан, компьютер технологиялари ва интернетни бошқариш малакасини ошириш, китобхонликни тарғиб қилиш ва ёшлар маънавиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Агентлик томонидан тақдим этилган компьютерлар кўришида муаммо бўлган шахсларнинг имкониятларига максимал даражада мослаштирилган. Хусусан, улар экранда нутқ интерфейслари ёрдамида махсус ўқиш дастури билан жиҳозланган бўлиб, матн блоклари, ёрлиқ номлари ва меню бандлари овозли эшитилади.

Бундан ташқари, компьютерда Агентлик ташаббуси ва «Болалик кунларимда» лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган аудиоэртаклар, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси базасида сақланадиган аудикитоблар жойланган.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Шу билан бирга, аудиоматериаллар билан жиҳозланган компьютер марказининг муваффақиятли фаолияти бошқа мактаб-интернатлар учун ижобий тажриба бўлиб хизмат қилади ва алоҳида парваришга муҳтож одамларнинг билим олиш имкониятларини кенгайтиради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 84
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 30
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 178
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 244
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 16
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 22
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 50
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 83
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар