«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 18:05
ЎЗO‘Z

Ҳуқуқшунос: «Улар Нодира Қодировани фоҳишаликда айблаш орқали ўзларини оқлаб олишмоқчи»

02 окт, 21:00 3 317 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳуқуқшунос: «Улар Нодира Қодировани фоҳишаликда айблаш орқали ўзларини оқлаб олишмоқчи» Турк депутати Ширин Уналнинг уйида ўзини отиб қўйган Нодира Қодирова ишига боғлиқ яна бир шубҳали ҳолат ўртага чиқди.

Маълум бўлишича, полиция ходимлари марҳумнинг яқинлари берган айрим кўрсатмаларни қабул қилишни истамай, улардан ўз гапларини қайтариб олишларини сўраган.

Нодира Қодирова оиласининг ҳуқуқшуноси, Болалар ва аёллар биринчи номли ассоциация раҳбари Мужде Тозбей Эрден Bianet`га берган интервьюсида шу ҳақда айтиб ўтди.

«Сизлар уларни нотўғри айблаяпсиз», дейиш билан Нодиранинг дўстлари ва акасидан ўз эътирозлари ҳамда кўрсатмаларини қайтариб олишлари учун уринган полиция офицерларига чора кўрилиши лозим», – дейди Тозбей.

Мужде Тозбей Эрден
Ҳуқуқшуноснинг сўзларига кўра, мазкур ҳолатга прокуратура суицид деб баҳо бермай туриб, полиция тезда ана шундай эълон бергани ҳам шубҳалидир.

«Одатда, аёл киши вафот этган ҳолатларда ўлим ўз жонига қасд қилиш оқибатида рўй берганми ёки йўқ, деган саволга суд-тиббий экспертизаси хулосасига таяниб прокуратура жавоб берарди. Қодированинг суициди билан боғлиқ ҳолатда эса буни полиция департаменти эълон қилгани дастлабки гумонларни келтириб чиқаряпти», – деб қайт этди у.

«Нодира қай тарзда ўз жонига қасд қилгани, ўлимидан бир кеча олдин дугоналаридан бирига жинсий тегажоғликка учрагани ҳақида айтгани, Анқара шаҳар прокуратураси мурдани ёриб кўриш ва суд-тиббий экспертизаси хулосасини тезда олиб, жасад Нодиранинг ватанига юборилгани, бу ишлар учун қоғозбозликка икки кунгина вақт етарли бўлгани бу ўлим борасида шубҳа-гумонларни туғдиряпти», – дея фикр билдирди Мужде Тозбей Эрден.

Унинг қўшимча қилишича, яна бошқа бир қатор ҳолатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар депутат Ширин Унални ҳимоя қилаётганини кўрсатмоқда.

Ҳуқуқшунос прокуроратуранинг марҳум ва унинг дугонасига нисбатан фоҳишалик айбловини илгари сурганига ҳам муносабат билдирди.

«Агар Нодира фоҳишалик билан шуғулланган бўлганида ҳам, бунинг ишга боғлиқлик жойи йўқ. Бу ерда гап унинг ўлими ва жинсий тажовузга учрагани бўлиши мумкинлиги ҳақида кетмоқда. Ҳеч ким унга нисбатан бундай қилишга ҳаққи йўқ эди.

Қолаверса, Нодира кўзида ёш билан дўстига: «Акамнинг кўзига қандай қарайман энди», деб айтган. Бу – жинсий зўравонлик рўй бергани ва у олдин жинсий муносабатларда бўлмаганини англатувчи муҳим далил.

Нодира фоҳишалик қилганми-йўқми, дея савол бериш терговни Нодиранинг ўзига қарши қаратишга бўлган уринишдир. Улар терговнинг боришини ўзгартириб, ўзларини оқлаб олишмоқчи. Аммо Нодирага туҳмат қилиб бўлмайди, биз унинг номини булғай олмаймиз.

Фикримизча, бу шубҳали ўлим ишини ёпиб юборишга ҳаракатлар бўляпти», – дея хавотир билдирди Болалар ва аёллар биринчи ассоциацияси раҳбари.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 100
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 47
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 237
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 192
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 254
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 181
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 100
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 103
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 193
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 52
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 50
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 82
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 241
  • Бўлимлар