«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 11 2019, 20:04
ЎЗO‘Z

«Straus House» раҳбари Иброҳим Исроилов қамоққа олинди

27 сен, 11:24 1 796 Жамият
«Straus House» раҳбари Иброҳим Исроилов қамоққа олинди
Аввалроқ, кўп сонли фуқароларнинг шикоятларига асосан «Strаus House» МЧЖ вакилларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти Kun.uz’га маълумот беришича, «Straus House» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнларида аниқланишича, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 16-уйда жойлашган «Straus House» МЧЖ мансабдор шахслари Тошкент шаҳар, Андижон, Фарғона, Наманган, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида яшовчи жисмоний ва юридик шахслар билан 2019 йилнинг январь-апрель ойлари давомида 90 кун муддат ичида Жанубий Африка Республикасидан «Острич» зотли туяқуш (страус) жўжасини етказиб бериш юзасидан шартномалар расмийлаштириш орқали уларнинг ишончига кириб, республиканинг турли вилоятларида яшовчи 300дан ортиқ фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилишда гумон қилинмоқда.

Жиноят иши бўйича «Strause House» МЧЖ таъсисчиси, Исроилов Иброхим Ровшан ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Бош прокуратура: Тошкентдаги оммавий заҳарланиш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди 08 июн, 19:15
  • Терговчига пора таклиф қилиб, ўзи ҳам терговга тушди... 02 фев, 21:12
  • Прокуратура терговчиси 47,3 минг доллар пора олгани учун қамоққа олинди 27 июл, 22:02
  • Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган 40.000 сўмлик фоҳишахона аниқланди 05 июн, 19:28
  • Юнусобод туманидаги фоҳишахона фош этилди 31 май, 00:10
  • Сўнгги янгиликлар
  • Душманга ҳам раво кўрмаймиз бундай жойларда жазо муддатини ўташни - Артикова 11 дек, 19:43 137
  • Тадқиқот: ёши катта тадбиркор – муваффақиятли компания дегани 11 дек, 19:18 113
  • "Эл-класико" яна қолдирилиши мумкин 11 дек, 18:54 267
  • Хитойлик мигрант АҚШга кир ювиш машинаси ичида киришга уринди 11 дек, 18:32 227
  • «Бунёдкор» футболчиси Озарбайжон клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади 11 дек, 18:11 285
  • Чехиядаги отишма: Острава касалхонасида беш киши ўлдирилди 11 дек, 17:47 311
  • Қорақалпоғистонда саксовул ўғрилари экология ва ИИБ ходимларига ҳужум қилди 11 дек, 17:25 562
  • Президент Фармони асосида 575 нафар шахс афв этилди 11 дек, 17:02 399
  • Минскда Ўзбекистон фуқаросининг пулини ўмарган 21 ёшли қиз қўлга олинди 11 дек, 16:42 512
  • Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари аниқ белгиланди 11 дек, 16:19 280
  • Бўлимлар